Жаҳон | 19:06 / 10.03.2025
3140
2 дақиқада ўқилади

Ойга яна бир хусусий компания космик аппарати қўнди. Аммо миссия 24 соатга бормай якунланди

Модул ўзининг қаерга қўнганини тасдиқловчи суратни жўнатишга ва ўчиб қолишдан олдин бир нечта тажрибани фаоллаштиришга муваффақ бўлган.

Фото: Intuitive Machines

Техасда жойлашган Intuitive Machines компаниясининг Ойга қўнган модули ишламай қолди, деб хабар бермоқда ABC News.

Миссия космик объектга омадсиз қўнишни амалга оширганидан салкам 24 соат ўтиб якунланди. Ўтган ҳафта учирилган «Афина» номли модул белгиланган жойдан 800 фут (250 метр) узоққа бориб қолган ва музли кратерга қўнишга мажбур бўлган.

Модул ўзининг қаерга қўнганини тасдиқловчи суратни жўнатишга ва ўчиб қолишдан олдин бир нечта тажрибани фаоллаштиришга муваффақ бўлган.

«Афина»нинг қуёш панеллари йўналиши ва кратердаги экстремал совуқ инобатга олинган ҳолда унинг батареяларининг қайта қувватланиш эҳтимоли жуда паст баҳоланмоқда.

Бу Intuitive Machines учун Ойга қўнишнинг иккинчи уриниши эди. Бир йил олдин амалга оширилган биринчи уриниш ҳам у ёнлама қўнган, бироқ модул кўпроқ муддат фаолият кўрсатган эди.

Аввалроқ Firefly Aerospace компаниясининг Blue Ghost космик аппарати Ой юзасига муваффақиятли қўнишни амалга оширганди. Бу хусусий компанияга тегишли аппаратнинг Ер табиий йўлдошига биринчи марта қўниши ҳисобланади ва унинг миссияси 14 кун давом этади.

Япониянинг ispace компанияси ҳам Ойга ўз аппаратини учирган, аммо унинг қўнишига ҳали уч ой бор. У ҳам Blue Ghost билан бирга 15 январ куни Канаверал бурнидан учирилган эди, бироқ унинг парвози учун узоқ маршрут танланган. 

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди