Хусусий компанияга тегишли космик аппарат илк бор Ойга қўнишни амалга оширди
Firefly Aerospace компаниясининг Blue Ghost космик аппарати Ой юзасига муваффақиятли қўнди.

Фото: Firefly Aerospace
Firefly Aerospace компаниясининг Blue Ghost космик аппарати Ой юзасига муваффақиятли қўнишни амалга оширди, деб хабар беради Euronews. Бу хусусий компанияга тегишли аппаратнинг Ер табиий йўлдошига биринчи марта қўниши ҳисобланади ва унинг миссияси 14 кун давом этади.
«Биз Ойдамиз», — дея маълум қилган Остинда жойлашган (Техас штати) Парвозларни бошқариш маркази. Шунингдек, марказ қўниш «барқарор» амалга оширилганини қўшимча қилган.
Модул Ой юзасига бурғилаш технологиясини синовдан ўтказиш, тупроқ намуналарини тўплашга мўлжалланган радиация ва чангга бардошли ҳисоблаш тизимларига эса илмий ускуналарни олиб чиққан.
Бундан 10 йил олдин асос солинган Firefly стартапи ўзининг вертикал қўниш тизими орқали Ойга космик кемасини учирган биринчи хусусий компанияга айланди. Аммо унинг ортидан яна иккита компания ҳаракат қилмоқда. Улардан бирининг модули жорий ҳафта охиригача Ойга қўниши керак.
Компания вакилларининг сўзларига кўра, Ойга қўнган тўрт оёқли аппаратнинг баландлиги 2 метрни, эни эса 3,5 метрни ташкил этади.
NASA ускуналарнинг Ойга етказиб берилиши учун 97 миллион евро, шунингдек, бортдаги илмий ҳамда технологик ишланмалар учун 42 миллион евро тўлаган. Бу Ойга юкларни етказиш бўйича тижорий дастур доирасидаги учинчи миссия бўлиб, у бир-бирига рақобатчи хусусий компаниялар ўртасида «Оқ иқтисодиёти»ни ишга туширишга мўлжалланган.
6 март куни Ҳюстонда жойлашган Intuitive Machines компанияси аппарати ҳам Ойга қўниши керак. Япониянинг ispace компаниясига тегишли учинчи аппаратнинг қўшинига эса ҳали уч ой бор. У ҳам Blue Ghost билан бирга 15 январ куни Канаверал бурнидан учирилган эди, аммо унинг парвози учун узоқ маршрут танланган. Intuitive Machines ва ispace иккинчи маротаба Ойга қўнмоқчи, уларнинг биринчи аппаратлари қулаб тушган эди.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британияда саратонни касаллик белгилари пайдо бўлишидан олдин аниқлашга қодир қон таҳлили ишлаб чиқилди
Жаҳон | 23:42 / 25.04.2025
-
Самарқандда ўқувчига ташланиб, унга тазйиқ ўтказган ўқитувчи ишдан олинди
Жамият | 23:22 / 25.04.2025
-
Франция Россиянинг нобиометрик хорижга чиқиш паспортларини тан олишни тўхтатади
Жаҳон | 23:00 / 25.04.2025
-
25 апрел янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:33 / 25.04.2025
Мавзуга оид

17:06 / 23.04.2025
Хитой Ойда АЭС қуриш режасини тасдиқлади

23:01 / 22.04.2025
NASA зонди ноодатий шаклга эга астероид суратларини узатди

23:45 / 13.04.2025
Трамп космик тадқиқотлар бюджетини икки баробарга қисқартиришга қарор қилди

17:51 / 03.04.2025