Еврокомиссия раҳбари биринчи марта хавфсизлик масалалари бўйича коллегия йиғилишини чақиради
Урсула фон дер Ляйен Европа қадриятлари хавф остида эканини айтиб, бунга фавқулодда чоралар кўриш кераклигини таъкидлади.

Фото: AP
Европа қадриятлари — демократия, эркинлик ва қонун устуворлиги хавф остида, суверенитет эса шубҳа остига қўйилмоқда — буларнинг барчаси фавқулодда чоралар кўришни талаб этади, дейди Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен.
«Мана нима учун яқин ҳафтада мен тарихда биринчи марта хавфсизлик бўйича коллегияни чақираман. Бу коллегия аъзоларига хавфсизлик соҳасидаги воқеаларга алоқадор маълумотларни мунтазам янгилаб бориш имконини беради. Ички ва ташқи хавфсизликдан тортиб, энергетика, мудофаа ва илмий тадқиқотларга, кибермакондан савдо ва чет эл давлатларининг аралашувига қадар», — дейди ЕК раҳбари Брюсселда ўтказилган матбуот анжуманида.
Урсула фон дер Ляйен 11 март куни Еврокомиссия аъзолари лавозимга тайинланганига 100 кун тўлиши муносабати билан матбуот анжумани ўтказди.
«Агар биз таҳдидларни, жумладан, гибрид таҳдидларни аниқ ва чуқур тушунадиган бўлсак, коллектив хавфсизликни самарали таъминлай оламиз», — дейди ЕК раиси.
«Биз тарихда биринчи марта мудофаа бўйича комиссарни тайинладик… Чунки биз шиддатли геостратегик рақобатнинг янги даврига аниқ қадам қўйдик», — дейди Урсула фон дер Ляйен.
У «жасур ва қатъий қарорлар қабул қилишга» чақирди.
«Бу ҳафта REARM Europe дастури — мудофаа учун 800 миллиард евролик пакет бир овоздан қўллаб-қувватланди. Бу тарихий воқеа. Бу Европанинг мудофаа иттифоқи асосига айланиши мумкин. Биз REARM Europe режасини зарур барча куч билан олдинга силжитишни давом этамиз. Унинг асосида ётадиган ғоя шундай: биз аниқ таҳдидлар қаршисида бор потенциалимизни кўрсатишимиз керак», — дея таъкидлайди Еврокомиссия раиси.
Аввалроқ Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен АҚШ Украинага ҳарбий ёрдамни тўхтатиб қўяётган бир пайтда Европа ва Украина хавфсизлиги «бурилиш нуқтасида» эканини айтганди.
Тавсия этамиз
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ талабалари Трамп сабаб Британияда ўқишни хоҳламоқда
Жаҳон | 19:29
-
Номоддий маданий мерос намуналарини рўйхатга киритиш билан боғлиқ регламент тасдиқланди
Жамият | 18:38
-
Путин КХДР ҳарбийлари Курск жангларида қатнашгани учун Ким Чен Инга миннатдорчилик билдирди
Жаҳон | 18:28
-
Fitch агентлиги Тошкентнинг кредит рейтингини қайта тиклади
Ўзбекистон | 18:22
Мавзуга оид

17:55 / 23.04.2025
Еврокомиссия Apple ва Meta’ни 700 млн евро жаримага тортди

10:12 / 19.04.2025
Марказий Осиё хавфсизлик кенгашлари раҳбарлари терроризмга қарши курашни муҳокама қилди

20:51 / 15.04.2025
ЕИ мигрантлар қайтариб юбориладиган еттита хавфсиз мамлакатни аниқлайди

10:05 / 29.03.2025