АҚШ Таълим вазирлиги ходимларининг деярли ярмини қисқартиради
АҚШ Таълим вазирлигининг таъкидлашича, ходимларнинг катта қисқариши идоранинг ресурсларни самарали тақсимлашга содиқлигини акс эттиради.

Линда Макмэхон Фото: Chip Somodevilla / Getty Images
11 март, сешанба куни АҚШ Таълим вазирлиги ўз ходимларининг деярли ярмига таъсир қиладиган ходимларни қисқартириш жараёни бошланганини эълон қилди. Бу чора АҚШ президенти Доналд Трампнинг бюрократияни қисқартириш ва давлат харажатларини қисқартириш борасидаги зиддиятли сиёсати туфайли қабул қилинмоқда.
«Бугунги ходимларнинг қисқариши Таълим вазирлигининг самарадорлик, масъулият ва ресурслар энг муҳим бўлган жойга: ўқувчилар, ота-оналар ва ўқитувчиларга йўналтирилишини таъминлаш мажбуриятини акс эттиради», деди АҚШ таълим вазири Линда Макмэхон.
«Қисқартириш вазирликнинг барча бўлимларига таъсир кўрсатди, баъзилари талабалар, ота-оналар, ўқитувчилар ва солиқ тўловчиларга яхши хизмат кўрсатиш учун жиддий қайта ташкил этишни талаб қилади», — дейилади идора матбуот хизмати хабарида.
Ҳужжатда таъкидланганидек, Трамп АҚШ президенти лавозимига киришган вақтда мамлакат Таълим вазирлигида 4133 нафар ходим бўлган. Улардан деярли 600 нафари сўнгги ойларда эрта пенсия олишга рози бўлди. Қисқартириш тартибидан сўнг вазирлик ходимлари сони 2183 нафарга етказилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид

22:06
АҚШ ҳарбийлари Хитойга қуроллар ҳақидаги махфий маълумотларни сотгани маълум бўлди

21:18
Путин: Россия Украинада ўт очишни тўхтатишга баъзи шартларда тайёр

19:11
Трамп президентлиги даврида 30 мингдан ортиқ мигрант ҳибсга олинди

17:39