Ўзбекистон | 17:56
2353
2 дақиқада ўқилади

Париж кўчаларидан бирига Самарқанд номи берилди

Шавкат Мирзиёев Париж мэри билан учрашди. Учрашувда Париж кўчаларидан бирига Самарқанд номи берилишига бағишланган расмий маросим бўлиб ўтди.

Францияга давлат ташрифи доирасида Шавкат Мирзиёев Париж шаҳри мэри Анн Идалго билан учрашди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат аввалида давлат раҳбари пойтахт мэрини ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари муваффақиятли ўтказилгани билан самимий қутлади, шунингдек, Париж кўчаларидан бирига Самарқанд номи берилгани учун миннатдорлик билдирди.

Ўз навбатида, Анн Идалго Ўзбекистон раҳбарига олимпиада тадбирлари даврида жамоат хавфсизлигини таъминлашда кўрсатилган ёрдам учун ташаккур билдирди.

Учрашувда Ўзбекистон президентининг ушбу ташрифи тарихий натижалар билан якунлангани – икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Тошкент ва Париж ўртасидаги амалий ҳамкорлик ва алмашинувларни имзоланган битим асосида фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шаҳарсозликни режалаштириш, «яшил» ҳудудлар барпо этиш, жамоат транспортини ривожлантириш, рақамлаштириш, шунингдек, шаҳар коммуникацияларини модернизация қилиш ва улардан барқарор фойдаланиш борасида тажриба алмашиш шулар жумласидан.

Бундан ташқари, ўзаро кўргазмалар, маданият ва санъат кунлари, сайёҳлик ва гастрономик фестиваллар ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида Париж кўчаларидан бирига Самарқанд номи берилишига бағишланган расмий маросим бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев ва Париж мэри Ўзбекистон президенти фахрий меҳмон сифатида Париж шаҳрида бўлгани тўғрисида қўшма ҳужжатни имзолади. Ушбу эсдалик ёрлиғи мэрия музейида намойиш этилади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди