Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европарламентда Huaweiʼга алоқадор коррупция иши сабаб тинтув ва ҳибсга олишлар бўлиб ўтди
ОАВга кўра, Huawei вакиллари Европа парламентининг собиқ ва амалдаги аъзоларини «сотиб олган». Хитой компанияси вакиллари уларга нақд ва совға кўринишида пора бериб келган.
Европарламент Huawei билан боғлиқ коррупциявий можаро эпицентрига тушиб қолди. Белгия махсус хизматларининг операцияси доирасида юзлаб полициячилар Португалия, Белгия ва Францияда тинтувлар ўтказди ҳамда 21 та манзилда ҳибсга олишларни амалга оширди, деб хабар беради Associated Press.
Белгия бош прокурорининг санкциясига кўра амалга оширилаётган ҳибсга олишлар Le Soir газетаси ва бошқа маҳаллий ОАВда чоп этилган суриштирувлар ортидан бошланди. Унда таъкидланишича, Huawei вакиллари Хитой телекоммуникация ишлаб чиқарувчисининг Европадаги тижорий манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш мақсадида Европа парламентининг собиқ ва амалдаги аъзоларини «сотиб олган».
Ҳибсга олишлардан ташқари, ишни олиб бораётган судя Европарламентнинг Брюсселдаги биносида парламент ёрдамчиларига ажратилган иккита офисни муҳрлашни ҳам буюрган. Улар коррупциявий схемаларда иштирок этганликда гумонланмоқда.
Белгия прокуратураси хабарида айтилишича, Huawei манфаатлари йўлида иш олиб борган шахслар 2021 йилдан бошлаб тижорат лоббиси ниқоби остида Европарламент аъзоларига нақд, шунингдек, совға кўринишида пора бериб келган — уларнинг ресторанларда овқатланишлари, саёҳатлари, футбол учрашувларига ташрифлари учун пул тўланган.
Мавзуга оид
13:00 / 14.05.2026
Huawei Digital Power “Ўзбекистон Энергетика ҳафталиги – 2026 (UEW)”да яшил инновацияларни илгари сурмоқда
15:00 / 13.03.2026
“Huawei MWC Barcelona 2026”да саккизта GLOMO мукофотини қўлга киритди
21:30 / 22.02.2026
Huawei феврал охирида глобал тақдимот ўтказади
11:53 / 12.02.2026