“Сурхондарё экишга тайёр, бошқа ҳудудларда ҳарорат ҳали паст” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов Kun.uz студиясида об-ҳаво билан боғлиқ жорий вазиятни таҳлил қилди ва Ўзбекистоннинг қайси ҳудудлари чигит экишга тайёр экани борасида маълумотлар билан бўлишди.
- Кунлар исиди, бодомлар ҳам гуллаб кетди. Деҳқончиликни бошласак бўладими?
- Тўғри, ҳозир иккинчи ўн кунлигида, март ойининг иккинчи ўн кунлиги жуда иссиқ ҳарорат фонида бошланди. Лекин шунда ҳам шамол ҳозир анча совуқ, тоғ этакларида ва тоғли ҳудудларда ҳам кечқурунлар нол даражадан паст ҳарорат кутиляпти. Аммо асосий минтақаларда, экин экиладиган ҳудудларимизда ҳарорат юқори, йигирма даражага яқинлашяпти. Шунга қарамай, жуда кўп ҳудудларимизда ер ҳали чигит экиш учун тайёр эмас. Жанубий вилоятларимизда ўн тўртинчи март ҳолатига, масалан, Термиз, Шеробод, Шўрчи ва кўплаб бошқа жойларимизда тупроқнинг ўн сантиметр чуқурликдаги ҳарорати ўн тўрт даражага яқинлашган ёки ундан юқори. Бу дегани Сурхондарё учун ер анча тайёр.
Шамолга сурилганингиз сайин ҳарорат пасайиб кетади. Нукус, яъни Қорақалпоғистон Республикасида 5 даража, бу ер тайёр эмас дегани, ёки Жиззах вилоятида ҳам паст, 6, 7, 8 даража кузатиляпти. Бухоро вилояти ҳудудларида ҳарорат озгина юқорилади, 10 даража, лекин бу ҳам чигит экиш учун етарли эмас. Водий вилоятлари қурғоқчилик юз бергани учун тупроқ ҳарорати юқори кузатиляпти. Шунинг учун ҳам Водийда дарахтлар ҳам гуллаб юборди. Қиш илиқ келгани, тупроқ тагида намлик кам бўлгани учун тупроқ ҳаракати ва намлиги таъсир қилади.
Сурхондарё вилоятида тупроқ намлиги ҳозир тахминан 90 фоиз. 5, 10 сантиметр чуқурликдаги намлик бироз юқорироқ, яъни ҳозир биз 80 фоизга яқинроқ натижани кўрамиз. Шимол ҳудудларида, масалан, Хоразмда, намлик қарийб 80 фоиздан пастроқ ва республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам намгарчилик юқори эмас. Водий вилоятларида тупроқ намлиги камроқ, чунки қуруқ қишда ёғингарчилик жуда кам кузатилди. Шунинг учун келаётган 5-6 кунлик даврда юқори ҳарорат кутилмоқда.
Ғарбий ҳудудлардан иссиқ ҳаво оқимлари кириб келаётгани сабабли 12 март ҳолатига Туркия ва Европанинг ғарбий қисми, Россиянинг шарқий қисми, Молдова, Украина ҳамда бошқа мамлакатларда ўттиз даражали иссиқлик кузатилди, шу жумладан Туркияда ҳам бу рекорд даражада. Тунги ҳароратлар ҳам худди ёз каби бўлиб бормоқда, айниқса Краснодар ҳудудларида.
Мана шундай иссиқлик бизга, Ўзбекистонга, 17-18 март кунларида кириб келади. 18-19 март кунлари ҳаттоки Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикасида кундузги ҳарорат ўттиз даражага кўтарилиши мумкин. Бу жуда ҳам юқори ҳисобланади март ойининг иккинчи ўн кунлиги учун ва бу юқори ҳароратлар кетидан, албатта, баҳор ойларида совуқ ҳаво оқимининг кириб келишига мойиллик мавжуд.















