Германияда Қримга турбина юборган Siemens менежерлари суд қилинади
Аниқланишича, Siemensʼнинг электр энергия ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган турбиналари 2017 йилда Россия яриморолда қураётган иккита электр станциясига етказиб берилган.

Фото: dm.energy
Ҳамбург округ суди Siemens саноат концернининг собиқ икки раҳбарига нисбатан жиноий таъқибни бошлади. Улар санкция режимини бузган ҳолда Қримга газ турбиналарини экспорт қилишга кўмаклашишда айбланмоқда, деб ёзади Reuters.
Санкцияларнинг бузилишига оид иш 2024 йил баҳорда қўзғатилган — Ҳамбург прокуратураси тўрт нафар Германия фуқароси ва бир нафар Франция—Швейцария фуқаролигига эга шахсга нисбатан айблов эълон қилган. Аммо кейинроқ округ суди таъқиб учун асос етарли эмаслиги боис уч нафар фигурантга қарши терговни тўхтатган. Судда мазкур иш бўйича айбланаётганлар исми ошкор этилмаган.
Siemens вакиллари компания ушбу суд жараёнига изоҳ бера олмаслигини, бироқ иш концернга қаратилмагани, айбланувчилар ҳозирда у ерда ишламаётганини маълум қилди. Концерннинг турбина бизнесига эгалик қилувчи Siemens Energy ҳам айбланаётган икки ходим эндиликда компания ишчиси эмаслиги боис, ҳолатга изоҳ беришдан бош тортди.
Евроиттифоқ ва АҚШ санкцияларига кўра, ғарб компанияларининг Россия томонидан 2014 йилда аннексия қилинган Қримга энергия ёки энергия ускуналарини етказиб бериш тақиқланган. Аммо чекловларга қарамай, Siemensʼнинг электр энергиясини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган турбиналари 2017 йилда Россия яриморолда қураётган иккита электр станциясига етказиб берилган. Ўшанда Siemens турбиналарни россиялик буюртмачига сотганини, улар Россиядаги станцияларга ўрнатилиши керак бўлгани ва ускуналар Қримга юборилишини билмаганини маълум қилган.
2022 йил февралда Россия Украинага қарши уруш бошлаганидан кейин ғарб давлатлари РФга кенг кўламли санкцияларни жорий этди. Хусусан, ҳарбий, авиация, нефт ва газ ҳамда бошқа соҳалар учун мўлжалланган технология ва ускуналарни Россияга етказиб бериш тақиқланган. Аммо Россия ушбу чекловларни четлаб ўтишнинг йўлларини топмоқда. Масалан, 2024 йил июлда мамлакатга ғарбда ишлаб чиқарилган юз минглаб яримўтказгичлар олиб келинаётгани маълум бўлганди.
Мавзуга оид

16:21 / 28.04.2025
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар

19:46 / 25.04.2025
Трамп: Қрим Россия билан қолади ва Зеленский буни билади

22:32 / 23.04.2025
Трамп: ҳеч ким Зеленскийдан Қримни Россия ҳудуди деб тан олишни сўрамаяпти

21:29 / 23.04.2025