Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Темирйўл транспортида божхона кўриги қанча давом этиши белгиланди
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк ва Транспорт вазирлигининг «Темирйўл транспорти йўловчиларининг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қўшма қарори қабул қилинди.
Темирйўл транспортида битта йўловчининг қўл юки, багажи, валюта ва валюта қимматликларининг божхона кўриги, божхона кўздан кечируви ҳамда йўловчи божхона декларациясини расмийлаштириш вақти 1,5 дақиқа ичида амалга оширилади.
Ушбу муддат қуйидаги ҳолларда божхона органи томонидан 5 дақиқагача узайтирилиши мумкин:
- хавфларни бошқариш тизимининг топшириғи асосида;
- божхона органига йўловчининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари тўғрисида маълумотлар келиб тушганида;
- олиб кирилаётган ёки олиб чиқилаётган нақд чет эл валютаси ва валюта бойликларининг назоратини амалга ошириш мақсадида;
- божхона назоратини амалга оширишда ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги аниқланганда.
Мавзуга оид
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
14:04 / 11.06.2026
Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар қатнови режа қилинмоқда
11:55 / 04.06.2026
Чипта етишмовчилиги ва вагонлардаги санитар ҳолат – транспорт вазири темирйўлдаги муаммолар ҳақида
08:17 / 03.06.2026