Бокс 2028 йилда Олимпиада дастурига қайтиши мумкин
Бокс ҳозир Лос-Анжелесдаги Олимпиада дастурига расман киритилмаган, жумладан, олдинги бошқарув органи (IBA) атрофидаги жанжаллар ва гендер тести билан боғлиқ можаролар туфайли.

Фото: Getty images
Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) Ижро кенгаши янги бошқарув органи (World Boxing) яратилганидан сўнг боксни 2028 йилги Лос-Анжелес Олимпиадасига қайтаришни истамоқда.
The Independent ёзганидек, бокс ҳозир Лос-Анжелесдаги Олимпиада дастурига расман киритилмаган, жумладан, олдинги бошқарув органи (IBA) атрофидаги жанжаллар ва гендер тести билан боғлиқ можаролар туфайли.
Россия бошчилигидаги Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) 2019 йилда спортнинг бошқарув органи сифатидаги фаолияти тўхтатилган эди. Қарор бир қатор бошқарув, молиявий, суд-ҳуқуқ ва ахлоқий муаммолар туфайли қабул қилинган. 2023 йил июнь ойида IBA ислоҳотларни амалга оширмагани сабабли ХОҚ томонидан тан олиниши ҳақидаги мақомидан маҳрум қилинган.
IBA мақоми пасайтирилгандан сўнг, бокснинг янги жаҳон бошқарув органини яратиш кун тартибига айланди. Бу 78 аъзони ўз ичига олган World Boxing ташкилотининг яратилишига олиб келди.
World Boxing ўтган ойда ХОҚ томонидан халқаро бошқарув органи сифатида вақтинчалик эътироф этилган бўлса-да, қўмита ижро кенгаши аллақачон боксни Олимпия ўйинлари дастурига киритишни тавсия қилган.
Ижро кенгаши таклифини маъқуллаш бўйича овоз бериш жараёни шу ҳафта бўлиб ўтади. Агар улар «ҳа» деб овоз берса, бокс 2028 йилги Лос-Анжелес ўйинларининг бир қисми бўлади ва унинг Олимпия мақоми тикланади.
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳиндистон ва Ўзбекистон ҳарбийлари иштирокида ўқув машғулотлари бошланди
Ўзбекистон | 08:32
-
Россиядаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
Жаҳон | 08:20
-
Ремонтада бўлмади. «Арсенал» «Реал»ни тождан маҳрум этди
Спорт | 03:04
-
Лондон ва Париж мигрантлар алмашинуви бўйича келишувни муҳокама қилмоқда
Жаҳон | 01:01
Мавзуга оид

09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)

16:55 / 11.04.2025
2028 йилги Олимпия ўйинларида аёл спортчилар биринчи марта кўпчиликни ташкил қилади

10:12 / 06.04.2025
Ўзбекистон бокс жамоаси жаҳон кубогида 5 та олтин қўлга киритди

08:07 / 06.04.2025