BYD электромобилларни 5 дақиқада қувватлаш имконини берадиган янги тизимни тақдим этди
Бу электромобилларни анъанавий автомобилларга бензин қуйиш жараёни каби тезликда қувватлаш имконини беради.

Фото: Xinhua
Хитойнинг BYD компанияси 1 000 вольтли архитектурага эга янгиланган электромобиль платформасини ишга туширди, деб хабар беради Reuters.
Қайд этилишича, бу электромобилларни анъанавий автомобилларга бензин қуйиш жараёни каби тезликда қувватлаш имконини беради.
BYD асосчиси Ван Чуанфунинг сўзларига кўра, янги платформадаги автомобиллар 1 000 киловаттгача қувватда қувватланади ва атиги беш дақиқалик қувватлашдан сўнг 400 километр масофани босиб ўта олади.
Унинг айтишича, 1 000 вольтли архитектура асосида ишлаб чиқариладиган илк электромобиллар Han L седан ва Qin L йўлтанламаси бўлади.
Автомобилсозлик компанияси, шунингдек, Хитойда 4 мингдан ортиқ ультратез қувватлаш станцияларини қуришни режалаштирмоқда, бироқ лойиҳани амалга ошириш муддати ва инвестиция ҳажмини ҳозирча очиқламаган.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Испания кубоги. "Барселона" 116-дақиқада "Реал"га гол уриб, мусобақа ғолиби бўлди
Спорт | 03:45
-
Камаядиган божсиз лимит, сотиладиган заводлар ва Лавровнинг нолиши — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:15 / 26.04.2025
-
2024 йилнинг энг очиқ ва энг ёпиқ давлат ташкилотлари маълум қилинди
Ўзбекистон | 21:57 / 26.04.2025
-
Дафн маросими ва уруш
Жаҳон | 21:30 / 26.04.2025
Мавзуга оид

09:52 / 05.04.2025
Тошкентда бетон тўсиққа урилган BYD ёниб кетди

09:12 / 23.03.2025
Дунёда қайси автомобиллар энг кўп сотиляпти?

08:00 / 10.02.2025
Тошкентда BYD ва автобус ўзаро тўқнашди

00:36 / 20.01.2025