Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
BYD Beni Motors Самарқанд шаҳридаги янгиланган дилерлик марказини тақдим этди
16 май куни Самарқандда BYD брендининг расмий дилерлик маркази — BYD Beni Motors'нинг янгиланган шоyруми тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур тадбир компания ривожланишидаги муҳим босқич ва бренднинг Ўзбекистон автомобил бозоридаги мавқейини янада мустаҳкамлаш йўлидаги навбатдаги қадам бўлди.
Фото: BYD
Янги шоyрум кенг кўламли реновация доирасида ташкил этилган бўлиб, автомобилларни савдо-сотиғи, уларга сервис хизмат тақдим этиш, асл эҳтиёт қисмлар етказиб бериш ҳамда мижозларни қўллаб-қувватлашни ягона маконда бирлаштирган замонавий 4S форматдаги дилерлик марказидир. Шоyрум концепцияси мижозларга хизмат кўрсатишнинг замонавий стандартларига, ташриф буюрувчилар учун қулайлик яратишга, шунингдек, BYD автомобилларига сифатли хизмат кўрсатишга йўналтирилган.
Бугунги кунда BYD Beni Motors шоyруми BYD брендининг минтақадаги асосий вакилларидан бири ҳисобланади. Компания 2023 йилда ташкил этилганидан буён барқарор мижозлар базасини шакллантиришга ҳамда 3000 дан ортиқ харидор ишончини қозонишга муваффақ бўлди.

Тадбир доирасида меҳмонлар дилерлик марказининг янгиланган концепцияси, бренднинг долзарб моделлар қатори, шунингдек, сервис хизмати ва расмий кафолат шартлари билан танишиб чиқди. BYD Beni Motors мижозлари Blade Battery моделига 8 йилгача кафолат, шунингдек, автомобил учун 6 йилгача ёки 150 000 кмгача расмий кафолат олади. Хизмат кўрсатиш ваколатли сервис марказида асл эҳтиёт қисмлардан фойдаланган ҳолда ва BYD бренди стандартларига мувофиқ тарзда амалга оширилади.

Ҳозирда мижозларда бир қатор оммабоп моделларни харид қилишнинг ҳамёнбоп шартлари амал қилмоқда. BYD e2, BYD Yuan Up EV ва BYD Chazor Champion автомобилларини махсус дастурлар бўйича йиллик 0% ставкаси билан сотиб олиш имкони бор. Бу замонавий электромобил ёки BYD гибрид автомобилини харид қилишни технологик, тежамкор ва қулай ҳаракатланиш форматига ўтишни истаган мижозлар учун янада қулай қилади.

Тақдимот давомида компания вакиллари шоyрумни янгилаш — бу нафақат маконни ўзгартириш, балки маслаҳат бериш ва тест-драйвдан тортиб, сервис ва кафолатдан кейинги хизмат кўрсатишгача бўлган бутун мижозлар инфратузилмасини ривожлантириш эканини алоҳида таъкидлади.

Тадбир меҳмонлари учун кўнгилочар дастур, автомобиллар тақдимоти, компания вакилларининг сўзга чиқишлари, шунингдек, очилиш кунида автомобил хариди учун махсус таклифлар ва бонуслар тайёрланди.
Харид қилишнинг батафсил шартлари ушбу рақам орқали
+998 55 702 88 88 шунингдек, www.byd-samarkand.uz сайтида
Instagram: @byd.samarkand/
Facebook: fb.com/BYDSamarkand
Telegram: t.me/BYD_Samarkand_official, t.me/byd_samarkandbot
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
22:25 / 28.04.2026
BYD компанияси фойдаси электромобилларга бўлган талаб пасайиши туфайли икки бараварга камайди
15:37 / 15.04.2026
Ўзбекистон автомобил бозорида Chevrolet'нинг улуши 80 фоиздан пасайди
08:10 / 09.04.2026
Электромобиллар пойгаси: ким дунёда етакчи?
20:54 / 02.04.2026