Мадрид Россиянинг 65 нафар фуқаросига яшаш гувоҳномаларини беришдан бош тортди
Ушбу фуқароларнинг таъкидлашича, испаниялик дипломатлар уларга тегишли ҳужжатлар тез орада маъқулланишини ваъда қилган, аммо бу амалга ошмаган.
Испания ҳукумати 65 нафар Россия фуқаросига мамлакатда яшаш гувоҳномаларини беришдан бош тортди, деб хабар берди El Pais газетаси. Улар орасида журналистлар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва фаоллар бор.
Қайд этилишича, улар мамлакатга гуманитар виза орқали келган. Ушбу фуқароларнинг таъкидлашича, испаниялик дипломатлар уларга тегишли ҳужжатлар тез орада маъқулланишини ваъда қилган, аммо бу амалга ошмаган. Қироллик ТИВ ушбу масалада бирор-бир келишув бўлганини рад этмоқда.
«Испания 65 нафар россиялик мухолифатчини ноаниқ вазиятда қолдирди, улар қироллик Ташқи ишлар вазирлигини ваъда қилинган ёрдам ва ҳужжатларни беришдан бош тортишда айбламоқда», — дейилади хабарда. Гуруҳ координатори Егор Куроптевнинг сўзларига кўра, агар яшаш гувоҳномасини олиш бўйича кафолатлар бўлмаганида, улар Испанияга келмаган бўлар эди.
El Pais’нинг Испания ТИВдаги манбасининг аниқлик киритишича, россияликлар учун ягона вариант — бу бошпана тақдим этилишини сўраб, ариза йўллаш. Шу билан бирга, қиролликнинг миграция хизмати аллақачон инсонпарварлик асосидаги бир нечта резиденция аризаларини рад этган, чунки уларнинг Россияга қайтишдаги хавф даражасини етарли деб ҳисобламаган.
Газетанинг қайд этишича, ҳужжатларни олишдаги ноаниқликлар туфайли улар расман ишга жойлаша олмаяпти. Бундан ташқари, Россия фуқаролари узоқ муддатга уй ижарага олиш ёки Испаниядан чиқиб кетишда ҳам муаммога дуч келмоқда.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳиндистон ва Покистон муносабатлари таранглашди
Жаҳон | 02:00
-
Америкалик собиқ конгрессмен Жорж Сантос фирибгарлик учун етти йилга қамалди
Жаҳон | 01:32
-
Россияда мигрантларнинг фарзандларини боғчага қабул қилишда қўшимча ҳужжатлар талаб этилиши мумкин
Жаҳон | 00:41
-
Британияда саратонни касаллик белгилари пайдо бўлишидан олдин аниқлашга қодир қон таҳлили ишлаб чиқилди
Жаҳон | 23:42 / 25.04.2025
Мавзуга оид

00:41
Россияда мигрантларнинг фарзандларини боғчага қабул қилишда қўшимча ҳужжатлар талаб этилиши мумкин

13:55 / 25.04.2025
Очликка рўпара бўлган Ғазо, санкциялардан халос бўлишга уринаётган Сурия ва Россиянинг Қирғизистонга таҳдиди — кун дайжести

12:04 / 25.04.2025
Россияда мигрантлар орасида жиноятчилик даражаси юқори эмаслиги маълум бўлди

11:30 / 25.04.2025