Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон президентлари билан телефонда суҳбатлашди
Етакчилар бўлажак олий ва юқори даражадаги икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини, шу жумладан «Марказий Осиё плюс» форматидаги саммитга тайёргарликни кўриб чиқди.
Президент Шавкат Мирзиёев 18 март куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлат раҳбарлари яқинлашиб келаётган баҳор айёми - Наврўз муносабати билан бир-бирини самимий қутлаб, биродар Ўзбекистон ва Қозоғистон халқларига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади. Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари батафсил муҳокама қилинди.
Савдони кўпайтириш, саноат кооперацияси, транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда, шу жумладан ҳудудлар даражасида амалий ҳамкорлик бўйича лойиҳаларни илгари суриш мақсадида ўзаро мувофиқлашган чоралар кўриш муҳимлиги қайд этилди.
Шу кунларда Қозоғистон шаҳарларида ўтаётган қўшма маданий-гуманитар тадбирларга юксак баҳо берилди. Етакчилар бўлажак олий ва юқори даражадаги икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини, шу жумладан «Марказий Осиё плюс» форматидаги саммитга тайёргарликни кўриб чиқди.
Шунингдек, Мирзиёев 18 март куни Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари яқинлашиб келаётган Наврўз байрами муносабати билан бир-бирини самимий қутлаб, мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва муваффақиятлар, биродар халқларимизга тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади. Олий даражада қабул қилинган битим ва келишувларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Фаол сиёсий мулоқотни давом эттириш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида кооперация лойиҳаларини, жадал маданий-гуманитар ва ҳудудлараро алмашинув дастурларини қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.
Март ойи охирида Тожикистонда бўлажак уч томонлама учрашувга ҳамда жорий йил апрель-май ойларида Ўзбекистонда ўтадиган «Марказий Осиё плюс» форматидаги саммитларга тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров 18 март куни телефон орқали мулоқот қилди.
Етакчилар яқинлашиб келаётган баҳор ва янгиланиш байрами – Наврўз муносабати билан бир-бирини самимий қутлаб, биродар халқларимизга тинчлик-осойишталик ва фаровонлик тилади.
Олий даражадаги келишувларни, энг аввало, савдо, саноат кооперацияси, логистика, энергетика, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа устувор йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Транспорт-транзит ва энергетика инфратузилмасини ривожлантириш бўйича йирик минтақавий лойиҳаларни жадаллаштириш муҳимлиги қайд этилди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари бўлажак олий даражадаги уч томонлама учрашувга, шунингдек, Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган «Марказий Осиё - ЕИ» саммити ва Иқлим форумига тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида тўхталдилар.
Тавсия этамиз
Кавказ «Барселона»си. «Қорабоғ» ЕЧЛда тарих ёзмоқда
Спорт | 20:14 / 06.11.2025
Хитойда талаба бўлиш ва яшаш: буни қандай амалга ошириш мумкин?
Таълим | 17:38 / 06.11.2025
“Она учун ясалган печка” – мигрантликдан печкачиликкача
Жамият | 09:05 / 06.11.2025
Японияда айиқлар ҳужумидан 12 киши вафот этди. Уларга қарши курашга ҳарбийлар жалб қилинди
Жаҳон | 19:21 / 05.11.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Саудия Арабистони Ҳиндистон ва Хитой учун нефтга чегирмалар эълон қилди
Жаҳон | 23:30 / 07.11.2025
-
Мигрантлар учун имтиёзли суғурта ва автобусларнинг йўналиш рақами кўринмаслиги – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:59 / 07.11.2025
-
Истанбул Бош прокуратураси Нетаняҳуни геноцидда айблаб, ҳибсга олишга ордер берди
Жаҳон | 22:49 / 07.11.2025
-
Тошкент метроси бекатларида кичик кутубхоналар тармоғи очилди
Жамият | 22:20 / 07.11.2025
Мавзуга оид
15:10 / 31.10.2025
Садир Жапаров Ўзбекистонни ЮНЕСКО конференцияси билан табриклади
23:44 / 13.10.2025
Қирғизистонда ўлим жазосини қайтариш ҳақидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди
17:51 / 09.10.2025
Шавкат Мирзиёев Тожикистонга сафарини Имомали Раҳмон билан учрашувдан бошлади
12:45 / 05.10.2025