Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасидаги оролчаларда қамишзорларни режали тартибда ёқиш бошланди
Амударё ичкарисида жойлашган кичик оролчалардаги қамишзорлар режали тартибда ёқилмоқда. Сурхондарё ҳокимлиги фуқароларни ортиқча ваҳимага берилмасликка чақирди.
Ўзбекистон ва Афғонистон давлатлари чегарасидаги нейтрал ҳудудда, Амударё ичкарисида жойлашган кичик оролчаларда қамишзорларни режали тартибда ёқиш ишлари амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур тадбир зарарли ҳашаротлар кўпайиши ва юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида мутасадди идораларнинг рухсати ва масъул органларнинг ўзаро келишуви асосида олиб борилмоқда. Ёнғин ҳаракатлари ва уларнинг кўлами тўлиқ назорат қилинмоқда.
«Ушбу тадбир белгиланган режага мувофиқ ва хавфсизлик чораларига риоя этган ҳолда амалга оширилаётганини маълум қиламиз», — дейилади хабарда.
Вилоят ҳокимлиги фуқаролардан вазият бўйича ортиқча ваҳимага берилмасликни, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан эса аҳоли ўртасида ваҳима келтириб чиқарувчи асосланмаган ахборот тарқатмасликни сўради.
Мавзуга оид
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:37 / 09.06.2026