Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Норвегиялик эркак ChatGPT уни қотилликда айблагани учун OpenAI’ни судга берди
Даъвога кўра, чатботнинг бу каби нотўғри жавоблари туҳмат ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича Европа Иттифоқи қоидаларини бузиш ҳисобланади.
Фото: Getty images
Арве Ялмар Холмен исмли норвегиялик махфий маълумотлар ҳимоясига ихтисослашган Австриянинг NOYB нотижорий ташкилоти кўмагида Норвегия маълумотлар ҳимояси бошқармасига OpenAI компанияси устидан шикоят киритди.
Даъвода келтирилишича, OpenAI томонидан ишлаб чиқилган ChatGPT «Арве Ялмар Холмен ким?» деган саволга у икки болани ўлдиргани ва 21 йилга қамалгани ҳақида жавоб қайтарган бўлиб, бу ҳақиқатга тўғри келмайди. Холмен ва NOYB’га кўра, чатботнинг бу каби нотўғри жавоблари туҳмат ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича Европа Иттифоқи қоидаларини бузиш ҳисобланади.
NOYB бундан олдин ҳам ChatGPT одамлар ҳақида нотўғри биографик маълумотларни тақдим этгани учун OpenAI устидан шикоят киритган. Бундай ҳолатлар нейротармоқларнинг «галлюцинация»си, яъни фойдаланувчиларга ўйлаб топилган фактлар ва ҳақиқатга алоқаси бўлмаган жавобларни тақдим этиши билан боғлиқ. NOYB’га кўра, ChatGPT илгари ҳам одамларга мавжуд бўлмаган коррупция можаролари, вояга етмаганларни бузуқликка ундаш ва бошқа тўқиб чиқарилган жиноятларни боғлаган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг октябрида АҚШнинг Флорида штатида яшовчи Меган Л.Гарция Charaster.ai иловасини яратган компанияни 14 ёшли ўғли Сюеллнинг ўлимида айблаб, судга даъво киритганди.
Мавзуга оид
01:16 / 07.03.2026
OpenAI компанияси GPT-5.4 моделини тақдим этди
15:44 / 20.02.2026
OpenAI раҳбари сунъий интеллектни зудлик билан глобал тартибга солишга чақирди
22:42 / 18.01.2026
ChatGPT’да реклама пайдо бўлади
17:56 / 08.01.2026