Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ChatGPT фойдаланувчилари сони уч йилда бир миллиардга етди
Ушбу натижага эришиш учун Google Maps, TikTok ва YouTube’га беш йилдан саккиз йилгача вақт керак бўлганди.
Уч йил ичида ойига бир миллиард фаол фойдаланувчи — бу кўрсаткич ChatGPT’ни тарихдаги энг тез оммалашган иловага айлантирди. Ушбу натижага эришиш учун Google Maps, TikTok ва YouTube’га беш йилдан саккиз йилгача вақт керак бўлганди.
Бу ихтисослашган консалтинг компаниясининг ҳисоб-китоби асосидаги маълумот бўлиб, унда фақат мобил иловадан фойдаланувчи фаол аудитория инобатга олинган ҳамда веб-версия ва дастурчилар учун интерфейс ҳисобга олинмаган.
Шу билан бирга, ҳисоб-китобларда иловани ҳар куни эрталаб очадиган одам билан ундан бир ойда бир марта фойдаланганлар ҳам бир хил тарзда ҳисобланган.
Яна бир жиҳат — ўсиш суръати. Агар ChatGPT бир йил ичида 62 фоизга ўсган бўлса, унинг асосий рақобатчиси бўлган Anthropic компаниясининг 56 миллион фойдаланувчига эга Claude иловаси 640 фоизлик ўсишни намойиш этмоқда.
Айни пайтда ChatGPT оммавий сегментда устунлик қилмоқда, Claude эса дастурчилар орасида ва корпоратив муҳитда мустаҳкам ўрин эгаллаган.
Ҳар икки компания бир-биридан бир неча ҳафталик фарқ билан биржага чиқишга тайёргарлик кўрмоқда.
Мавзуга оид
22:09 / 16.05.2026
Дунёдаги илк давлат барча фуқароларга ChatGPT Plus’дан бепул фойдаланиш имконини беради
22:42 / 18.01.2026
ChatGPT’да реклама пайдо бўлади
17:56 / 08.01.2026
ChatGPT саломатлик масалалари бўйича маслаҳат бўлимини ишга туширади
21:03 / 04.12.2025