Халқаро олимпия қўмитасига илк бор аёл киши президентликка сайланди
Зимбабвелик Кирсти Ковентри Халқаро олимпия қўмитаси президентлигига сайланди. У мазкур лавозимни эгаллаган биринчи аёл бўлади.

Фото: AP
Кирсти Ковентри Халқаро олимпия қўмитасининг (ХОҚ) янги президенти этиб сайланди. Бу ҳақда ташкилот сайти орқали маълум қилинди.
Ковентри ХОҚнинг Грецияда ўтказилган 144-сессиясида яширин овоз бериш орқали етти нафар номзод ичидан сайланган. У энди саккиз йил давомида мазкур лавозимда фаолият юритади ва 23 июн куни ваколатлар топширилганидан кейин ишга киришади.
41 ёшли Ковентри зимбабвелик бўлиб, собиқ сузувчи. У икки карра Олимпиада ва етти карра жаҳон чемпиони, бир нечта жаҳон рекордларини ўрнатган. Зимбабведа Ковентри 2018 йилдан бери спорт вазири лавозимида ишлаб келаётган эди. 2013 йилдан бери у ХОҚ аъзоси. Шунингдек, у 2017 йилдан 2024 йилга қадар Халқаро сёрфинг федерацияси вице-президентли лавозимида ҳам фаолият юритган.
Қўмитанинг қайд этишича, Ковентри ХОҚ президенти лавозимини эгаллаган нафақат биринчи аёл, балки биринчи африкаликка айланади. Унинг биринчи ўйинлари 2026 йилда Миланда ва Кортинада бўлиб ўтадиган қишки Олимпиада бўлади. Ковентри, шунингдек, Россиянинг ўйинларга қўйилиши билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиши керак. Аммо у сайловларда тақдим этган қисқа тақдимотида бу масала бўйича ҳеч нарса демаган.
Кирсти Ковентри ХОҚнинг 10-президентига айланади. Унга қадар мазкур лавозимни 12 йил давомида германиялик Томас Бах эгаллаб келди. У 2013 йилда лавозимга сайланган, 2021 йилда эса яна тўрт йил муддатга қайта сайланган эди.
Тавсия этамиз
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Марказий банк раҳбарини танқид қилгач, АҚШ фонд бозори қулади
Жаҳон | 12:18
-
Исроил-ҲАМАС музокараларида узоқ муддатли сулҳ таклиф этилди
Жаҳон | 12:15
-
Трамп фаолиятини маъқуллаш рейтинги тобора пасайиб бораётгани маълум бўлди
Жаҳон | 12:04
-
Оқ уй мудофаа вазири Пит Ҳегсет ўрнига бошқа номзодни қидиришни бошлади – ОАВ
Жаҳон | 12:03
Мавзуга оид

16:55 / 11.04.2025
2028 йилги Олимпия ўйинларида аёл спортчилар биринчи марта кўпчиликни ташкил қилади

08:42 / 22.03.2025
ХОҚ раҳбари ҳарбий можаролар туфайли ўйинлардан четлатишга қарши чиқди

21:28 / 17.03.2025
Бокс 2028 йилда Олимпиада дастурига қайтиши мумкин

18:55 / 26.02.2025