Зеленский Трамп билан суҳбат ҳақида: Фақат Запорижжя АЭС ҳақида гаплашдик
Володимир Зеленский Трамп билан суҳбатда фақат Запорижжя АЭС атрофидаги вазият муҳокама қилинганини айтди, деб хабар берди украин ОАВ.

Фото: УНИАН, GettyImages
Украина президенти Володимир Зеленский Америка етакчиси Доналд Трамп билан суҳбатда фақат Запорижжя атом электр станцияси (ЗАЭС) атрофидаги вазият муҳокама қилинганини айтди. Зеленскийнинг 20 март, пайшанба куни айтган сўзларини украин ОАВ келтирди.
«Масала фақат вақтинчалик оккупация остида бўлган станцияга тегишли», — дея таъкидлади Украина давлати раҳбари. «Станция ишламаяпти, чунки Россия уни мутлақ ноқонуний ушлаб турибди», — дея қўшимча қилди у.
Украина раҳбарининг сўзларига кўра, «биз (Украина томони) бу станцияни қайта тиклашга қодирмизми», деган савол кўтарилган. Зеленский бу ерда тегишли инфратузилма, сув таъминоти ва техник ходимлар бўлиши кераклигини таъкидлади.
«Биз фақат битта станция ҳақида гаплашдик»
«Президент (Трамп) сўради: «Агар Америка буни қайта тиклай олади деган тушунча пайдо бўлсачи?» — деди Украина раҳбари.
«Мен унга шундай дедим: ҳа, агар модернизация қилиш мумкин бўлса... Биз сиз билан буни муҳокама қилишга тайёрмиз. Лекин биз фақат Россия томонидан вақтинчалик босиб олинган битта станция ҳақида гаплашдик», — дея хулоса қилди Украина давлати раҳбари.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путиннинг музокарачиси оташкесим келишуви жорий йилда имзоланмаслиги эҳтимоли борлигини айтди
Жаҳон | 08:04
-
АҚШ Давлат департаменти Конгрессни USAID тарқатиб юборилиши ҳақида хабардор қилди
Жаҳон | 00:27
-
АҚШ ҳарбийлар учун мия имплантлари устида иш олиб бормоқда
Жаҳон | 00:16
-
Тошкентда ҳайит намози ўқилиши муносабати билан қатор кўчалар ёпилади
Жамият | 23:27 / 28.03.2025
Мавзуга оид

21:03 / 28.03.2025
АҚШ ва Россия Арктикада фаоллашди: Вэнс Гренландияга бормоқда, Путин Мурманскда форум ўтказди

16:30 / 28.03.2025
Трамп Оқ уйда мусулмонлар учун ифторлик уюштирди

22:32 / 27.03.2025
Зеленский: Россия Суми, Харкив ва Запорижжя областларига янги ҳужум тайёрламоқда

18:10 / 27.03.2025