Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарада саноат кооперацияси марказини ташкил этиш учун 50 млн доллар ажратиши мумкин
Қозоғистон парламенти Сенати Ўзбекистон билан чегара ҳудудида "Марказий Осиё" халқаро саноат кооперацияси марказини қуриш тўғрисидаги қонунни маъқуллади.

Фото: kazinform.kz
"Казинформ" халқаро ахборот агентлиги маълумотига кўра, саноат кооперацияси маркази Қозоғистоннинг "Атамекен" ва Ўзбекистоннинг "Гулистон" назорат-ўтказиш пунктлари яқинида жойлашади.
Қайд этилишича, мазкур марказ ишлаб чиқариш майдончалари, омборлар ва транспорт инфратузилмасидан иборат бўлади, бу эса юк ташишни тезлаштириш, логистика харажатларини камайтириш, таъминот занжири иштирокчилари сонини қисқартириш, шунингдек, якуний истеъмолчи учун маҳсулот таннархини пасайтириш имконини беради.
"Марказнинг умумий майдони 100 гектар этиб белгиланган. Ушбу ҳудудга минтақавий саноат зонаси мақоми берилади, – деб ёзган манба. – Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, зарур сармоялар тахминан 27 миллиард тенгени (тахминан 54 миллион АҚШ доллари) ташкил этади".
Шунингдек, материалда "Мазкур халқаро саноат кооперацияси маркази янги иш ўринлари яратиш, қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларини қайта ишлаш, фармацевтика, электротехника, кимё, чарм, тўқимачилик ҳамда тикувчилик саноатида ишлаб чиқаришни ривожлантиришга кўмаклашади", – дея депутат Алишер Сатвалдиев сўзларидан иқтибос келтирилган.
Феврал ойи бошида депутатлар "Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида "Марказий Осиё" саноат кооперацияси халқаро маркази фаолиятини тартибга солиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақида"ги қонун лойиҳасини маъқуллади.
Бундан ташқари, Тошкентда Қозоғистон, Остонада эса Ўзбекистон савдо марказлари қурилиши мумкин.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ғазода отишмалар остида тарқатилаётган таом, АҚШ ҳарбий учоғини қулатган ҳусийчилар ва «келажак шаҳри»ни тортолмаётган Саудия — кун дайжести
Жаҳон | 14:41
-
Тўрткўл туманига янги ҳоким тайинланди
Ўзбекистон | 14:25
-
Тошкентда маст ҳолатда машина олиб қочгани айтилган судя лавозимидан озод қилинди
Ўзбекистон | 13:59
-
Зўравонлик содир этишга мойил бўлган педагог ходимлар рўйхати шакллантирилади
Ўзбекистон | 13:51
Мавзуга оид

18:56 / 29.04.2025
Қозоғистон хавфсизлик қўмитаси собиқ раҳбарининг қасри ижтимоий эҳтиёжлар учун мусодара қилинди

16:52 / 29.04.2025
Қирғизистон Тожикистон билан чегарани тиканли симлар билан тўсишни бошлади

20:59 / 27.04.2025
Қозоғистон ҳукумати 9 май куни тантанали юришлар ўтказишни тақиқлади

21:22 / 25.04.2025