Украина ва Россия 24 март куни Саудия Арабистонида АҚШ билан учрашади
Зеленский Саудия Арабистонида АҚШ билан музокаралар ўтказишини, у ерда қисман ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилишини эълон қилди. Шундан сўнг Россия делегацияси АҚШ билан учрашади.

Фото: AP
Украина президенти Володимир Зеленский Киев ва Вашингтон Украина ва Россия армиялари ўртасида қисман ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар ўтказишини тасдиқлади. Учрашув 24 март куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтади, деди у 20 март, пайшанба куни Ослода Норвегия бош вазири Йонас Гар Стёр билан ўтказилган матбуот анжуманида.
Зеленский ўт очишни тўхтатиш режимини фуқаролик инфратузилмасига ҳам узайтирмоқчи
Унинг сўзларига кўра, музокараларда Украинани «техник гуруҳ» тақдим этади. Шу билан бирга, аввалига Украина ва Америка томонлари ўртасида учрашув бўлиб ўтади, кейин америкаликлар руслар билан учрашади, деди у Вашингтон таклифига ишора қилиб. Зеленскийнинг таъкидлашича, музокаралар мавзуси энергия объектларига нисбатан ўт очишни тўхтатиш режимини ўрнатиш бўлади.
Шу билан бирга, Украина раҳбари фуқаролик инфратузилмаси объектларини ушбу рўйхатга киритишни қатъий талаб қилишини таъкидлади. Экспертлар гуруҳлари бундай объектлар рўйхатини тайёрлайди, дея қўшимча қилди у. «Томонлар келишиб олган нарса турлича талқин қилинишини истамайман», деди Володимир Зеленский. Унинг сўзларига кўра, бундай қарор ўт очишни тўлиқ тўхтатиш ва урушни тугатиш йўлидаги биринчи қадам бўлиши мумкин.
Россия делегация аъзолари номини маълум қилди
Шу куни Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков 24 март куни Ар-Риёдда Россия ва АҚШ делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтиши режалаштирилганини эълон қилди. Муҳокамада Қора денгизда кемалар хавфсизлиги бўйича ташаббусни янгилаш масаласи ҳам муҳокама қилинади, деди у. Музокараларда Россия томонидан Федерация кенгашининг Халқаро алоқалар бўйича қўмитаси раҳбари Григорий Карасин ва ФСБ директори маслаҳатчиси Сергей Беседа иштирок этади.
Ўз навбатида, Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков Саудия Арабистонидаги музокараларда Россиянинг Украинага қарши урушини тугатишнинг бошқа «нюанслари» ва «аспектлари» ҳам муҳокама қилинишини айтди.
Украина ва Америка делегацияларининг биринчи учрашуви 11 март куни Жидда шаҳрида бўлиб ўтди. У ерда АҚШ ва Украина вакиллари 28 феврал куни Оқ уйнинг Овал кабинетида Володимир Зеленский ва АҚШ президенти Доналд Трамп ўртасидаги жанжалдан кейин Россиянинг Украинага қарши урушини тугатиш имконияти бўйича конструктив мулоқотни тиклашга муваффақ бўлди.
Тавсия этамиз
“Ҳайдовчиларнинг манфаати энг охирги ўринда бўлиши керак” – тезлик “чегирмаси”нинг оширилиши эътирозга сабаб бўлмоқда
Ўзбекистон | 10:45 / 22.03.2025
Путин Россия Одессага даъво қилмаслиги шартини айтган – «Коммерсант»
Жаҳон | 22:26 / 19.03.2025
Қозоғистонда амалдорлар қамоқхоналарга экскурсияга олиб борилмоқда
Жаҳон | 18:16 / 19.03.2025
Трамп: «Украинага босим ўтказишга мажбур бўлгандик»
Жаҳон | 20:53 / 18.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
23 март куни магнит бўрони кучайиши кутилмоқда
Жаҳон | 01:36
-
АҚШ «Олтин гумбаз» ракетага қарши мудофаа тизимини яратади
Жаҳон | 00:33
-
Олимлар нима учун одамларда эрта болалик хотиралари йўқлигини тушунтирди
Фан-техника | 00:10
-
Тезликни оширишга рухсат, Temu'га тақиқ ва экспортга божлар — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:55 / 22.03.2025
Мавзуга оид

22:50 / 22.03.2025
Осиё давлатлари тинчликпарвар кучлари Украинага юборилиши мумкин

19:42 / 22.03.2025
Хитой ҳам Украинага тинчликпарвар кучлар юбориш ҳақида ўйламоқда

17:49 / 22.03.2025
Трампга ўқ узилганда Путин унинг ҳақига дуо қилган – Уиткофф

16:24 / 22.03.2025