Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон фуқаролари учун Японияда ишлаш имконияти кенгаяди
Ўзбекистон элчиси Муҳсин Абдураҳмонов Япония Иммиграция хизматлари агентлиги Менежмент ва резидентликни қўллаб-қувватлаш департаменти бош директори Фукухара Нобуко, "Техник стажёр" ва "Махсус малакали ишчиларни" тайёрлаш лойиҳаси директори Андо Кентаро билан учрашди.
Унда Ўзбекистон фуқаролари Японияда бўлиш вақтида дуч келаётган муаммолар ва уларнинг ҳуқуқларини мустаҳкам ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Японияда меҳнат фаолиятини олиб бориш учун "махсус малакали ишчи" мақоми бўйича имтиҳон йўналишларини кенгайтиришга келишиб олинди. Хусусан, жорий йилнинг март ойидан бошлаб бино тозалаш, апрел ойидан эса кемасозлик ва ҳайдовчилик каби янги йўналишлар очилиши маълум қилинди.
Музокаралар якунида миграция йўналишида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида доимий мулоқотни давом эттириш таклифи қўллаб-қувватланди.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026