Марказий банк 5 та банкни жаримага тортди
Шунингдек, қонунчилик талабларига риоя қилинмагани учун учта банк чора ва санкциялар қўлланиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Фото: Марказий банк
Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан 2025 йилнинг феврал ойидаги йиғилишларида 43 та масала кўриб чиқилди, деб хабар беради регулятор матбуот хизмати.
Қайд этилишича, рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 31 та масала кўрилган. Бундан ташқари, кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 12 та масала – Марказий банк кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлари талабларининг бажарилиши, тижорат банкларида ўтказилган ўрганиш натижалари ҳам муҳокама қилинган.
Марказий банк томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликлар, жумладан, Марказий банк томонидан ўрнатилган иқтисодий меъёрларга ва қонунчилик талабларига риоя қилинмагани учун учта банк чора ва санкциялар қўлланиши тўғрисида огоҳлантирилган.
Шунингдек, амалдаги қонунчилик, Марказий банк томонидан ўтказилган ўрганиш ва инспекция текширувлари давомида аниқланган қоидабузарликлар учун бешта банкка нисбатан жарима санкцияси қўлланган.
Эслатиб ўтамиз, январ ойида Марказий банк 10 та банкни жаримага тортган, шунингдек, қонунчилик талабларига риоя қилмаган 1 та тўлов тизими оператори чора ва санкциялар қўлланиши тўғрисида огоҳлантирган эди.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳиндистоннинг Жамму аэропортида портлашлар юз берди — AFP
Жаҳон | 00:23
-
Тошкентдан Лоҳурга учадиган рейслар бекор қилинади
Ўзбекистон | 23:40 / 08.05.2025
-
Тошкентнинг айрим кўчаларида 9 май куни транспорт воситалари ҳаракати чекланади
Жамият | 23:21 / 08.05.2025
-
"Эккан ҳосилигача бозор баҳосида ҳисоб-китоб қилдик" - Шуҳрат Абдураҳмонов
Ўзбекистон | 22:49 / 08.05.2025
Мавзуга оид

10:11 / 04.05.2025
Муддатли тўлов бозорини тартибга солиш бошланади

19:33 / 02.05.2025
TikTok Европада 530 млн евро жаримага тортилди

20:43 / 30.04.2025
Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

12:24 / 24.04.2025