Музликлар эриши оқибатида 2 млрд одам жабр кўради
Мутахассисларга кўра, музликларнинг эриши одамларнинг сув ва озиқ-овқат билан таъминланишига бевосита таъсир кўрсатади.

Фото: ЮНЕСКО
Музликларнинг эриши 2 миллиард кишининг сув таъминоти ва озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солмоқда. Бу ҳақда ЮНEСКО томонидан 21 март — Бутунжаҳон музликлар куни муносабати билан эълон янги ҳисоботида сўз боради.
Ҳисоботда Ер сайёрасидаги муз қопламлари тез эриб бораётгани кўплаб минтақаларда сув таъминоти ва озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, музликларнинг эриши натижасида дунёдаги суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларининг учдан икки қисми аллақачон зарар кўрган, яқин келажакда эса бу жараён 2 миллиард кишига таъсир қилиши кутилмоқда.
Бугунги кунда қор қопламларининг эриши энг юқори суръатда кечмоқда. Айниқса, Норвегия, Швеция, Анд тоғлари ва Шарқий Африкадаги музликлар глобал исишдан жиддий зарар кўрган. Масалан, 1998 йилдан бери Анд тоғларида музликларнинг қарийб ярми эриб кетган. Алп ва Пиреней тоғларида эса юқоридаги давр ичида музликларнинг тахминан 40 фоизи йўқолган. ЮНEСКОнинг сув ресурслари бўйича директори Абу Аманига кўра, музликларнинг эриши Ер юзасининг ёруғликни қайтариш қобилиятини пасайтиради ва бу глобал исишни янада тезлаштиради.
Қайд этилишича, музликларнинг эриши одамларнинг сув ва озиқ-овқат билан таъминланишига бевосита таъсир кўрсатади. Дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари ҳам хавф остида. Масалан, АҚШда Колорадо дарёси ҳавзаси 2000 йилдан бери қурғоқчиликдан азият чекмоқда. Глобал исиш натижасида ёғингарчилик тобора кўпроқ қор эмас, балки ёмғир шаклида ёғмоқда. Шу сабабли сув ерга тез сингиб, ерости манбаларини тўлдиришга улгурмаяпти.
ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле вазиятни фавқулодда ҳолат деб атади ва музликларни сақлаб қолиш бўйича зудлик билан чора кўришга чақирди.
Аввалроқ Австрия музликлари мисли кўрилмаган даражада тез эриётгани тўғрисида хабар берилганди. Экспертларнинг прогнозларига кўра, 40-50 йилдан кейин улардан асар ҳам қолмайди.
Тадқиқотчиларнинг баҳолашича, музликларнинг йўқолиши кўллар сони ошишига, хавфли тош кўчкилари бошланишига ва экотизимнинг бузилишига олиб келади.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кашмирда сулҳ эълон қилинганидан кейин портлашлар содир бўлди
Жаҳон | 23:37 / 10.05.2025
-
АҚШда она ва ўғил бир вақтда университетни тамомлади
Жаҳон | 23:18 / 10.05.2025
-
Украина музокарага тайёрлигини айтди, Россия ўйлаб кўришини маълум қилди
Жаҳон | 22:28 / 10.05.2025
-
Бекобод шаҳрида Damas пиёдани босиб кетди
Жамият | 22:20 / 10.05.2025
Мавзуга оид

23:35 / 07.05.2025
Олимлар экстремал жазирамаларнинг асосий айбдорларини аниқлади

23:23 / 28.04.2025
Олимлар Ерни самолётлар ёрдамида совитиш усулини топди

22:55 / 21.04.2025
Шимолий Муз океанидаги музликлар майдони тарихдаги минимал даражага етди

22:40 / 17.04.2025