Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Европа чегара ва соҳилни қўриқлаш агентлиги билан ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон элчихонаси ходими Европа чегара ва соҳилни қўриқлаш агентлиги (Frontex) ташқи алоқалар бўлими раҳбари Гийом де Рокини-Иран билан учрашди.
Унда Европа Иттифоқи билан кўп томонлама муносабатларнинг устувор йўналишлари, хавфсизлик соҳасидаги халқаро тажриба ва глобал миқёсдаги долзарб тенденциялар муҳокама қилинди. Шунингдек, халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Frontex 2004 йилда Европа Иттифоқи ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, Европа давлатлари ўртасида чегара ва соҳил хавфсизлигини таъминлаш, миграция жараёнларини мувофиқлаштириш ҳамда халқаро ҳамкорликни кучайтиришда муҳим ўрин тутади.
Томонлар ҳамкорликни давом эттириш ва ўзаро манфаатли ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини таъкидлади.
Мавзуга оид
10:40
Штайнмайер: Европа Россия ва АҚШнинг «шафқатсизлик сиёсати»га ўз модели билан жавоб бериши керак
09:00
Европада иссиқлик тўлқини қурбонлари сони 10 мингдан ошди
10:12 / 11.07.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида рақамли божхона назорати жорий этилади
09:44 / 08.07.2026