Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Бола ёлғон гапирган” – мактабда номаълум шахслар бериб кетгани айтилган конфетни ўқувчи ўзи сотиб олгани маълум бўлди
Болалар омбудсмани Андижонда мактаб ўқувчиларига номаълум таркибдаги конфет тарқатилаётгани ҳақидаги хабарни ўрганди. Ширинлик истеъмолидан бир бола вафот этгани рад қилинди. Ўқувчилар қўлига тушган конфет таркибида зарарли моддалар бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида суд-кимёвий экспертиза тайинланган.
Мактаблар атрофида номаълум шахслар ўқувчиларга хавфли ширинлик тарқатаётгани, шундай ширинлик сабаб бир бола вафот этгани ҳақидаги хабар Болалар омбудсмани томонидан ўрганилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz’га Болалар омбудсмани матбуот хизмати хабар берди.
Олтинкўл тумани ИИБ томонидан аниқланишича, Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги 18-умумтаълим мактабининг 3-синф ўқувчиси Х.М. (2015 йилда туғилган ўғил бола) мазкур ҳудудда жойлашган савдо дўконидан 1 000 сўмга 3 дона “STRAWBERRY” номли конфет сотиб олган. Сўнг мактабга келган вақтида синфдоши О.А. ундан ширинликни қаердан олганини сўраган. Бола ширинликни унга гўёки нотаниш шахс бериб кетганини айтиб, ёлғон гапирган.
Мактаб ҳамшираси О.А. боланинг гапидан хулоса қилиб, ижтимоий тармоқларга мактаб атрофида нотаниш шахслар ўқувчиларга “STRAWBERRY” номли шубҳали конфет бергани ҳақидаги ҳаққоний бўлмаган хабар тарқатган.
Болалар омбудсмани конфет истеъмоли оқибатида бола вафот этгани тўғрисидаги хабар ҳам ҳақиқатга зидлигини маълум қилди.
Қўшимча қилинишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Конфет таркибида инсон соғлиғига зарар етказувчи моддалар бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида суд-кимёвий экспертиза тайинланган.
Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилиши билдирилди.
Мавзуга оид
09:26 / 01.05.2026
Андижонда ер савдосида гумонланган ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла раиси қўлга олинди
17:00 / 28.04.2026
“Эгнидаги формасига ишониб қолибман” – Андижонда ЙХҲБ инспектори одамларни чув туширди
21:08 / 26.04.2026
Андижонда икки кишини катта пул эвазига ҳаж зиёратига юборишни ваъда қилган шахс ушланди
22:05 / 12.04.2026