ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Қатарни мағлуб этди
Қирғизистонликлар бу ғалаба эвазига гуруҳ жадвалидаги ўз ҳолатини яхшилаш билан бирга, Ўзбекистонга ҳам ёрдам бериб юборди — энди Қатар амалда тўғридан тўғри йўлланма учун курашдан чиқди.

Осиёда ЖЧ-2026 саралаш босқичи 8-тури доирасидаги ўйинлар бўлиб ўтмоқда.
А гуруҳидаги дастлабки баҳсда қўшни Қирғизистон миллий жамоаси Қатарни 3:1 ҳисобида мағлуб этишга эришди.
Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Кичиннинг жарима зарбасидан кейин тўп ҳеч кимга тегмасдан дарвоза тўрига бориб тушиб, ҳисоб очилганди.
Меҳмонлар иккинчи бўлим бошида бурчак зарбасидан ҳисобни тенглаштиришди, қирғизистонликлар дарвозабони Токотаев тўпга чиқишда хатога йўл қўйди ва Лукас Мендеш бош билан дарвозани ишғол қилди. Аммо айнан ушбу футболчи ўйин антиқаҳрамонига айланди, у жавоб голини урганидан уч дақиқа ўтиб, 55-дақиқада қизил карточка олди ва жамоасини қийин аҳволда қолдириб кетди.
Натижада бир киши кўп бўлиб ўйнаган мезбонлар қолган вақт давомида иккита гол уришди ва саралашдаги иккинчи ғалабага эришди.
Шу тариқа, бу натижадан кейин Қирғизистон жамоаси ҳисобидаги очколари сонини 6 тага етказди ва плей-офф ўйинларига йўлланма берувчи тўртинчи ўрин билан орадаги фарқни 4 очкога қисқартирди.
Қатар эса 10 очкоси билан 4-ўринда қолди ва энди араблар жамоаси амалда жаҳон чемпионатига тўғридан тўғри йўлланма билан чиқиш имкониятини йўқотди.
ЖЧ-2026 саралаши. А гуруҳи. 8-тур
Қирғизистон – Қатар – 3:1
Голлар: Кичин 45+1, Мишенко 82, Алимардон Шукуров 90+3 – Лукас Мендеш 52.
Четлатиш - Лукас Мендеш 55 (Қатар).

Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Саноат ҳамкорлигини мустаҳкамлаш: Ўзбекистонда “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” юбилей кўргазмаси
Ўзбекистон | 15:00
-
Туркия мухолифати Имомўғлининг ҳибсга олинишига қарши намойишларни давом эттиради
Жаҳон | 14:50
-
«Пахтакор» «Сўғдиёна»га ҳам ютқазди, «Бунёдкор» биринчи ўринда
Спорт | 14:40
-
Ўзбекистон ва Туркия имтиёзли савдо тўғрисидаги шартномани янгилайди
Иқтисодиёт | 14:15
Мавзуга оид

16:05 / 26.03.2025
4 йўлланмага 9 даъвогар. Осиёда мундиал саралашидаги вазият

11:34 / 26.03.2025
Тимур Кападзе: «Дуранг адолатли натижа бўлди»

10:15 / 26.03.2025
Қозоғистонда илк ғалаба, Норвегия Исроилга 4 та гол урди. Европада кун ўйинлари

23:06 / 25.03.2025