26 март оқшомида Европа яшил майдонларида ЖЧ-2026 саралаши ўтиш босқичида яримфинал ўйинлари бўлиб ўтди. 16 жамоадан саккизтаси мундиал учун имконият сақлаб қолмоқда. 31 март куни Италия, Туркия, Полша, Швеция, Чехия, Дания, Косово ва Босния жамоалари тўрт йўлланма учун курашни давом эттиради.

Италянлар финалда Босния билан ўйнайди: Тонали ва Жеко қаҳрамон

Италия – Шимолий Ирландия 2:0
Голлар: Тонали, 56 (1:0). Кин, 80 (2:0)
Италия: Доннарумма, Бастони (Гатти, 63), Калафиори, Манчини, Локателли, Тонали (Палестра, 83), Барелла, Димарко, Политано (Пизилли, 83), Ретеги (Эспозито, 63), Кин (Распадори, 88)
Шимолий Ирландия: П. Чарлз, Ҳюм, Макконвилл, Макнэйр, Спенсер (Магеннис, 79), Девлин (Смит, 68), Гэлбрейт, Ш. Чарлз, Прайс (Маршалл, 83), Девенни, Донли (Рид, 79)
Огоҳлантириш: Бастони, 58

Уэлс – Босния ва Герцеговина 1:1
Голлар: Д. Жеймс, 51 (1:0). Жеко, 86 (1:1)
Пеналтилар серияси: Демирович – (0:0)(дарвозабон). Уилсон – (1:0). Табакович – (1:1). Ҳаррис – (2:1). Башич – (2:2). Жонсон – (2:2)(хато). Ҳожиаҳметович – (2:3). Уилямс – (2:3)(дарвозабон). Алайбегович – (2:4)
Уэлс: Дарлоу, Лоулор, Родон, Дасилва, Уилямс, Ампаду, Уилсон, Ж. Жеймс (Каллен, 56), Жонсон, Д. Жеймс (Томас, 84), Брукс (Ҳаррис, 74)
Босния ва Герцеговина: Васил, Муҳаремович, Катич, Колашинац (Башич, 62), Дедич (Гигович, 112), Таҳирович (Алайбегович, 62), Шунич (Табакович, 78), Мемич (Бурнич, 74), Байрактаревич, Демирович, Жеко (Ҳожиаҳметович, 91)
Огоҳлантиришлар: Каллен, 70 – Мемич, 5. Демирович, 37. Колашинац, 39

Италия Шимолий Ирландия тўсиғидан ўтди – 2:0. Лекин ўйин мезбонлар учун осон кечмади. Фақат 56-дақиқага келиб Сандро Тоналининг узоқ масофадан тўпни тўхтатмасдан йўллаган зарбаси амалда ўйин тақдирини ҳал қилди. У 80-дақиқада Мойзе Кин урган иккинчи голда ҳам асосий ишни бажарди.

Италянлар ўйин давомида жами 19 зарба беришди (Шимолий Ирландияда бешта) ва ҳақли ғалабага эришди. Иккинчи гол ҳам вақтида урилди ва мухлислар асабий якундан қутулиб қолишди. Италия бу сафарги саралашда ёки ғалаба қозонмоқда (етти марта), ёки ютқазмоқда (икки марта Норвегияга).

Босния эса Уэлс майдонидаги ўйинда камбэк амалга ошириб, пеналтилар сериясида финал йўлланмасини қўлга киритди – 1:1 (4:2).