Жаҳон | 22:54 / 26.03.2025
4926
3 дақиқада ўқилади

Беларус санкцияларни четлаб ўтиб, Гамбиядан учта Airbus самолётини сотиб олди

Гап қарийб 250 нафар йўловчини сиғдира оладиган Airbus А330 модели ҳақида кетмоқда. Ушбу самолётлар ҳозир Минскда.

Фото: Pexels

Беларуснинг санкцияларга учраган «Белавиа» давлат авиакомпанияси ўз паркини Airbus самолётлари билан тўлдиришнинг йўлини топди. Айни вақтда авиаташувчи Гамбиянинг Magic Air компаниясига тегишли учта ҳаво кемасини сотиб олиш бўйича шартномани имзолашга тайёргалрик кўрмоқда, деб ёзади Reuters.

Гап қарийб 250 нафар йўловчини сиғдира оладиган Airbus А330 модели ҳақида кетмоқда. Ушбу самолётлар ҳозир Минскда.

Flightradar24 ва иккита бошқа мониторинг сервиси маълумотларига кўра, самолётлар 2024 йил 17 августда Беларусга олиб келинган. Magic Air Қоҳира, Истанбул ва Маскатдан учта самолётни Беларусга юборгани ҳақида Aviation Week нашри ҳам ёзган. Гамбия Фуқаролик авиацияси бошқармасининг маълум қилишича, Airbus А330 БААдан бўлган харидорга сотилган, сўнг Минскка етказилган ва 2024 йил 19 августда Гамбия реестридан чиқарилган.

Шу билан бирга, нашр суҳбатдошларининг маълум қилишича, самолётлар «жуда ёмон техник ҳолатда» — ҳозирда уларни тартибга келтириш ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, «Белавиа» аввал фақат Американинг Boeing самолётларидан фойдалангани сабабли, учувчилар қайта тайёргарликдан ўтишга мажбур бўлган. Шунга қарамай, манбалардан бири Airbus А330 самолётлари шу йилнинг баҳор-ёз мавсумидаёқ парвозларни бошлаши режалаштирилаётганини билдирган.

Magic Air — хусусий компания бўлиб, самолётларни лизингга бериш ва уларни техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланади. Унинг 99 фоиз акцияси иорданиялик тадбиркор Тарек Зиёд Абдул Ҳамид Ал-Ажамига тегишли. Шунингдек, у Албанияда ҳам холдинг компанияга эгалик қилади.

Airbus компанияси амалдаги барча қонунлар ва санкцияларга қатъий риоя этаётганини маълум қилди. Компания вакилларининг таъкидлашича, санкция остидаги давлатларга самолётлар, эҳтиёт қисмлар, ҳужжатлар ёки хизматларни қонуний йўл билан етказиб беришнинг имкони йўқ. Шу билан бирга, Airbus ҳеч бир оригинал ускуна ишлаб чиқарувчи учинчи томонларнинг санкцияларни бузишини тўхтата олмаслиги, шунингдек, эски самолётлар ва эҳтиёт қисмлар бозорини назорат қила олмаслигини қайд этган.

2021 йилда Ryanair рейси мажбурий равишда тўхтатилганидан кейин Беларус авиакомпанияларига ЕИ ҳудуди устидан учиб ўтиш тақиқланган. Ўшдан Брюссел «Белавиа»га Европа компаниялари билан янги лизинг шартномаларини тузишни тақиқлаган эди. Россия Украинага бостириб кирганидан кейин Минскдаги муаммолар янада кучайди. 2023 йил августда ЕИ ғарб компанияларига Беларус авиация соҳаси учун товар ва технологиялар етказиб беришни тақиқлади. Шунингдек, АҚШ ва Буюк Британия «Белавиа»га қарши санкциялар жорий этди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди