Литва Беларус устидан БМТ Халқаро судига даъво киритди
Бунга Беларус ноқонуний миграцияни ташкил этгани сабаб қилиб кўрсатилган. Литва идоралари мазкур айбловларни тасдиқловчи далилларни тўплашга муваффақ бўлган.

Фото: Getty images
Литва ҳукумати БМТ Халқаро судига даъво киритиб, Беларусни ноқонуний миграцияни ташкил этгани учун жавобгарликка тортишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Литва ТИВ пресс-релизида сўз боради.
Қайд этилишича, 2021 йилдан бошлаб Литва Беларусдан кириб келаётган ноқонуний мигрантлар оқимининг «мисли кўрилмаган даражада ошиши»га дуч келмоқда. Литва идоралари Беларус ҳукуматининг миграция оқимларини ташкил этишдаги иштирокини тасдиқловчи далилларни тўплаган.
Баёнотга кўра, Беларус ҳукумати бунинг учун Яқин Шарқ ва бошқа минтақалардан авиақатновлар сонини кўпайтирган, виза беришни ва келган мигрантларни жойлаштиришни ташкил қилган ҳамда уларнинг кўпчилигини Литва чегарасига олиб борган. Натижада бу мигрантлар чегарани ноқонуний равишда кесиб ўтишга мажбур бўлган.
Таъкидланишича, Беларус чегара хизматлари Литва ҳукумати билан ноқонуний миграцияни тўхтатиш бўйича ҳамкорлик қилишдан бош тортган. Литва буни Беларус ҳукуматининг мамлакатдаги демократияни қўллаб-қувватлаган Европа Иттифоқига сиёсий босим ўтказиш воситаси сифатида миграциядан фойдаланишга уриниш деб баҳоламоқда.
Литванинг суддаги талаблари қуйидагиларни ўз ичига олади: Беларус томонидан етказилган зарарни, жумладан, чегара бўйлаб девор қуриш харажатларини тўлиқ қоплаш ва бундай ҳолатлар бошқа такрорланмаслиги кафолатларини таъминлаш.
2024 йилда Литва Александр Лукашенко режими томонидан амалга оширилган инсониятга қарши жиноятлар бўйича тергов бошлашни сўраб, Халқаро жиноий судга мурожаат қилганди.
Чегарадаги миграция инқирози 2021 йилнинг баҳорида, Беларусга келган Яқин Шарқ ва Африка давлатлари фуқаролари Литва ҳамда Полшага ўтишга уринганида бошланган эди. Александр Лукашенко ўшанда Минск мигрантларнинг Европага ўтишига халақит бермаслигини айтганди, унинг сўзларига кўра, Европа давлатлари Беларусга қарши «гибрид урушни бошлаган».
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда бош режага зид учта йирик лойиҳа тақдим этилди
Ўзбекистон | 17:43
-
АҚШ элчихонаси: Таълим визаларига талабгор ўзбекистонликларнинг ижтимоий тармоқдаги аккаунтлари очиқ бўлиши керак
Жаҳон | 15:04
-
ТМК – Ўзбекистонни критик минераллар глобал бозорида трендга чиқармоқда
Ўзбекистон | 15:00
-
Европа билан гаплашишни хоҳламаётган Эрон, Путиннинг ажабтовур баёнотлари ва Иорданияга келган F-22 эскадрони – кун дайжести
Жаҳон | 14:58
Мавзуга оид

11:39 / 20.06.2025
Латвия Россия ва Беларус фуқароларига кўчмас мулк сотиб олишни тақиқлади

15:34 / 19.06.2025
Ўзбекистон бозорига Беларусдан мол гўшти мақбул нархларда етказиб берилиши мумкин

13:35 / 19.06.2025
Беларус демократик кучлари ЕИ қўмитаси билан меморандум имзолади

13:48 / 12.06.2025