Спорт | 07:30 / 26.03.2025
12967
2 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2026 саралаши. БАА КХДР билан ўйинда 90+8-дақиқадаги гол эвазига ғалаба қозонди

Фото: Getty images

ЖЧ-2026 ҳал қилувчи саралаш босқич А гуруҳи 8-тури доирасидаги сўнгги баҳсда Шимолий Корея Бирлашган Араб Амирликлари миллий жамоасига қарши саф тортди.

ЖЧ-2026 саралаши. А гуруҳи. 8-тур

КХДР – БАА – 1:2
Голлар
: Ю Сонг Ким 43 – Фабио Де Лима 5, Аламари 90+8.

Учрашувда корейсларнинг ғалабаси Ўзбекистон миллий жамоасининг муддатдан аввал ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионатига чиқишини таъминларди. Шу боис учрашув ўзбекистонлик мухлисларнинг диққат марказида бўлди.

Саудия Арабистонидаги «Шаҳзода Файсал Бин Фаҳд» ўйингоҳида кечган учрашувнинг 5-дақиқасидаёқ амирлик футболчилари Фабио Де Лиманинг голи эвазига ҳисобни очган бўлса, корейслар 43-дақиқадаги гол эвазига танаффусга дуранг натижа билан чиқишди – 1:1.

Иккинчи бўлим ҳам тенгкураш остида ўтиб, икки жамоа баҳс якунига қадар ғалабани илиб кетиш илинжида бўлди. Якунда 90+8-дақиқада БАА Аламирининг голи эвазига ғалабага эришди - 2:1. 

Шу тариқа, Ўзбекистон миллий жамоаси (17 очко, 2-ўрин) кейинги турда – БАА (5 июн) билан камида дуранг қайд этса мундиалга йўлланма олади. Акс ҳолда Қатарга (10 июн) қарши учрашувда ғалаба қозониши талаб этилади. БАА 13 очко билан 3-ўринда бормоқда. КХДР 2 очко билан сўнгги 6-ўринда қолди ва йўлланма учун курашиш имкониятини батамом тўхтатди.

А гуруҳидаги вазият:

Мавзуга оид