Путин Россиянинг дўстлари қаерда борлигини айтди
Россия ҳали ҳам бутун дунёда, жумладан Шимолий Америка ва Европада кўплаб дўстларга эга, деди у.

Фото: РИА Новости
Россия президенти Владимир Путин «Движения первых» ҳаракати кузатув кенгаши йиғилишида Россиянинг дўстлари кўп эканини маълум қилди.
«Ғарбда ҳам, шарқда ҳам, шимолда ҳам, жанубда ҳам бор. Бутун дунёда бор. Аслида бизни тушунмайдиганлардан кўра кўпроқ дўстларимиз бор. Биз ҳозир айтиб ўтган Ғарбда ҳам дўстларимиз бор, Россияни тушунмайдиганлар ҳам бор. Лекин бу бизни яшаш ва ривожланишимизга тўсқинлик қилмайди. Бу бизни тушунадиган ва тинч яшашни хоҳлайдиган одамлар сони ортиб боришига илҳомлантириши керак», деди Путин.
Россия президенти худди шундай баёнотни 2023 йилда Волгоградда, Сталинград жангидаги ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган концертда ҳам берган эди. Путиннинг таъкидлашича, Россия яна бир бор Ғарбнинг коллектив тажовузига қарши курашишга мажбур. Аммо «Россия ҳали ҳам бутун дунёда, жумладан Шимолий Америка ва Европада кўплаб дўстларга эга».
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Kun.uz Рамазон ҳайити билан барчани муборакбод этади!
Ўзбекистон | 07:01
-
Саида Мирзиёева Туркманистондаги халқаро конференцияда иштирок этди
Ўзбекистон | 00:41
-
Трамп фирибгарлик учун қамалган Nikola Motor асосчисини афв қилди
Жаҳон | 23:56 / 29.03.2025
-
Шавкат Мирзиёев Мьянмадаги ҳалокатли зилзила юзасидан ҳамдардлик билдирди
Жаҳон | 23:38 / 29.03.2025
Мавзуга оид

22:45 / 28.03.2025
Европа Путиннинг Украина бўйича ташаббусини танқид қилди ва уни «ҳарбий жиноятчи» деб атади

21:03 / 28.03.2025
АҚШ ва Россия Арктикада фаоллашди: Вэнс Гренландияга бормоқда, Путин Мурманскда форум ўтказди

19:20 / 28.03.2025
Путин Украинада ташқи бошқарув жорий этишни таклиф қилди. АҚШдагилар жавоб қайтарди

12:28 / 28.03.2025