«Бу бизга эмас, Россия ва Украинага боғлиқ» — АҚШ давлат котиби урушнинг қачон якунланиши ҳақида
Марко Рубио Россия музокараларни атайлаб чўзаётганини тан олишдан бош тортди. «Мен ҳеч қачон ҳаммаси осон бўлади деб айтмаганман», — деди у брифингда.

Фото: Getty images
Россия–Украина урушининг қачон якунланиши Вашингтонга эмас, балки Москвага ва Киевга боғлиқ, деди АҚШ давлат котиби Марко Рубио журналистлар учун ўтказилган брифингда.
Рубионинг таъкидлашича, АҚШ тинчликка эришишга ҳаракат қилмоқда ва урушни якунлаш йўлида «қанча вақт талаб этилса, шунча давом этади». Давлат котиби Вашингтон сўнгги бир ой ичида урушаётган томонлар билан олиб борилган музокараларда қандай натижага эришгани ҳақидаги саволга шу тарзда жавоб қайтарди.
«Бу мен сизга келишув бир ҳафта ёки бир ой ичида имзоланади, дея кафолат бера олишимни англатмайди. Мен муддатларни белгилай олмайман, чунки бу бизга боғлиқ эмас. Бу руслар ва украинларга боғлиқ. Бу, шунингдек, Европадаги ҳамкорларимизга ҳам тааллуқли — улар жорий этган санкциялар ҳар қандай якуний келишувнинг бир қисми сифатида инобатга олиниши керак,» — дейди АҚШ давлат котиби.
Рубио РФ музокараларни атайлаб чўзаётганини тан олишдан бош тортди ва Россия–Украина уруши «мураккаб» эканини бошиданоқ айтганини таъкидлади. «Мен ҳеч қачон ҳаммаси осон бўлади, деб айтмаганман. Ҳар иккала томон билан, айниқса, биз бир неча йилдан бери мулоқотда бўлмаган Россия томони билан катта ишларни амалга оширишга тўғри келади», — дея таъкидлайди Рубио.
Россия музокараларга «виждонан» муносабатда бўляптими, деган саволга жавобан, Рубио Москва вакиллари «учрашувларга келаётгани, мулоқот қилаётгани ва таклифлар билдираётгани»ни қайд этди. «Улар ўт очишни тўхтатишга розилик билдирмоқда, бироқ бу ерда биз таҳлил қилишимиз керак бўлган нарсалар бор», — дейди Давлат департаменти раҳбари.
АҚШ урушни тўхтатиш бўйича Россия ва Украина билан музокараларни феврал ўрталарида бошлади. Шундан буён Доналд Трамп Владимир Путин ҳамда Володимир Зеленский билан бир неча марта телефон орқали мулоқот қилди, учала давлат вакиллари Саудия Арабистонида музокаралар ўтказди.
Россия ва Украина АҚШнинг энергетика инфратузилмаларига зарбалар бермаслик таклифига рози бўлди. АҚШ ва Украина Қора денгиз бўйича ҳам сулҳ тузишга келишиб олинганини маълум қилди. Россия эса қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортчиларига қўйилган санкциялар олиб ташланса ва «Росселхозбанк» SWIFT тизимига улансагина, бунга рози бўлишини билдирди.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 00:21
-
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди
Жаҳон | 22:58 / 07.06.2025
-
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 22:08 / 07.06.2025
-
Жеймс Кукнинг афсонавий Endeavour кемаси топилди
Жаҳон | 21:48 / 07.06.2025
Мавзуга оид

18:53 / 07.06.2025
«Вагнер» таркибига ёлланган ўзбекистонлик эркак судланди

13:16 / 07.06.2025
Зеленский: «Ким Россияга босим ўтказмаса, у шерикдир»

10:22 / 07.06.2025
Экспертлар: Россияга бомбардимончиларни алмаштириш учун йиллар керак бўлади

20:53 / 06.06.2025