Фан-техника | 19:00 / 28.03.2025
9994
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Samsung янги Galaxy А56 5G, А36 5G ва А26 5G смартфонларини тақдим этди

Galaxy А моделлари ажойиб AI, яхшиланган камера ва ишончли чидамлилиги билан ажралиб туради.

Фото: Samsung

Samsung Electronics Co., Ltd. янги Galaxy А моделларини тақдим этди: Galaxy А56 5G, Galaxy А36 5G ва Galaxy А26 5G. Galaxy А моделлари инновацион AI функцияларини, жумладан, ижодкорликнинг янгича қирраларини кашф этувчи, фойдаланувчилар қалбидан жой олган AI қулайликларини тақдим этади. Бундан ташқари, қурилмалар юқори ишончлилик ва чидамлиликни, шунингдек, қурилмалардан хавфсиз ва узоқ муддат фойдаланишни кафолатлайдиган хавфсизлик ва махфийлик имкониятларини таъминлайди.

Янги Galaxy А моделлари “Ҳамма учун AI” миссиямизни амалга оширишда муҳим қадамдир, чунки у Galaxy mobile AI’нинг ажойиб имкониятларини бутун дунё бўйлаб янада кўпроқ одамларга тақдим этади” — деди Samsung Electronics компанияси президенти ва мобил технологиялар бўлими раҳбари ТМ Ро, — “Ушбу ажойиб янги функциялар ва имкониятлар билан биз хавфсиз, ишончли ва жозибадор мобил қулайликларни тақдим этган ҳолда Galaxy А моделларининг чексиз ижодий салоҳиятини очиб беришдан хурсандмиз”.

Мураккаб қидирув ва ижодкорлик учун ажойиб AI

Awesome Intelligence — бу Galaxy А56 5G, Galaxy А36 5G ва Galaxy А26 5G қурилмалари учун махсус чиқарилган биринчи мураккаб мобил AI бўлиб, у фойдаланувчиларга кучли, жозибали ва қулай AI имкониятларини тақдим этади. One UI 7 даги янги Awesome Intelligence функциялари эса Galaxy А фойдаланувчиларига ажойиб қидирув ва визуализация имкониятларини беради.

Яхшиланган Google орқали “Айлана чизиб қидириш” телефон экрани ёрдамида излашни энди янада осонлаштиради. Охирги янгиланишлар эса қидирув функциясини тезкор ва контекстли қилади, яъни экранда телефон рақамлари, электрон почта манзиллари ва URL манзиллари автоматик аниқланиб, фойдаланувчиларга бир мартагина босиш орқали тегишли амалларни бир зумда бажаришга ёрдам беради. Шунингдек, янгиланишлар ичида “Мусиқа излаш” функцияси ҳам бор. Бу сизга яқин атрофдан ёки қурилмангиздан чиқаётган овоз ёки ҳатто хиргойи қилганингизда ҳам мусиқани аниқлаш имконини беради. Кўп тилларни қўллаб-қувватлайдиган ушбу мусиқани қидириш функцияси жараённи анча осонлаштиради. Фойдаланувчилар энди мусиқа номи ниҳоят хаёлига келиб қолишини кутиб ўтиришлари шарт эмас.

Galaxy А моделлари барча қурилмаларда 50 мегапикселли кучли учта камерали тизимга ҳамда ёрқин ва тиниқ селфи учун Galaxy А56 5G ва Galaxy А36 5G смартфонлари 10 битли HDR олд камераларига эга ижодкорларга мўлжалланган воситалар ёрдамида камера имкониятларини кейинги босқичга олиб чиқади. Galaxy А56 5G 12 мегапикселли ультра кенг объективли илғор камерага эга ва бутун Galaxy А моделлари ақлли визуал таҳрирлаш орқали ижодкорликни янгича ва қизиқарли имкониятлар билан бойитади.

Galaxy А56 5G учун махсус чиқарилган “Энг яхши юз” функцияси ҳаракатланувчи суратда беш кишигача энг яхши юз ифодаларини танлаб, бирлаштириб, жамоавий суратга тушишни энди янада осонлаштиради. Кимнингдир кўзлари юмилиб қолган ёки бошқа томонга қараб қолган бўладими, “Энг яхши юз” бир марта суратга олишда ҳамманинг энг яхши кўринишини таъминлайди. Galaxy А56 5G “Тунги режим” ёрдамида яхшиланган тунги тасвирларни ҳам тақдим этади: 12 мегапикселли селфи камераси шовқинни камайтирадиган режимда ишлайди. Қўшимча кенг бурчакли камера эса яхши ёритилмаган шароитларда контентни ажойиб кўринишда суратга олиш имконини беради.

Galaxy А56 5G, Galaxy А36 5G ва Galaxy А26 5G – такомиллаштирилган смартфондир, “Объектларни ўчириш” функцияси фойдаланувчиларга фотосуратлардан кераксиз ва чалғитувчи нарсаларни олиб ташлаш имконини беради. Бу бехосдан кадрга тушиб қолган пиёда бўладими ёки чалғитувчи соялар бўладими, фойдаланувчилар уларни қўлда ёки автоматик олиб ташлай олади. Бу билан бир неча марта босиш орқали янада тоза ва якуний тасвирга эришиш имконини беради. Бундан ташқари, “Филтрлар” функцияси мавжуд фотосуратлардан ранглар ва стилларни ажратиб олиш орқали шахсий филтрлар яратиш мумкин. Шунда фойдаланувчилар кайфият ва дидга қараб ноёб ва мослаштирилган эффектга эришишда улардан фойдаланишлари мумкин. Ушбу ақлли воситалар ёрдамида фойдаланувчилар ҳеч қандай қийинчиликларсиз фотосуратларининг сифатини яхшилайди ва ҳар бир суратга ижодкорликнинг янги бўёғини қўшади.

Чидамли корпус, яхшиланган дисплей ва бардошли дастурий таъминот

Олти авлод Android OS ва One UI янгиланишлари ҳамда олти йиллик хавфсизлик янгиланишлари билан Galaxy А моделларида дастурий таъминотнинг ишлаш муддати янада узайтирилади. Ушбу янгиланишлар қурилманинг ишлаш муддатини оптималлаштириш учун қўшимча ёрдам беради ва фойдаланувчиларга узоқ йиллар давомида муаммосиз ва ишончли хизмат қилишини таъминлайди.

Galaxy А56 5G ва Galaxy А36 5G иммерсив томоша таассуроти учун мўлжалланган каттароқ дисплейга эга. Иккала қурилмада ҳам жонли ва таъсирчан ўйин-кулги имкониятлари учун 6.7 дюймли FHD+ Super AMOLED дисплейи 1200 нитсгача ёрқинлик билан жиҳозланган. Янги стерео карнайлар кенг ва мувозанатли овоз билан аудиони янада яхшилайди.

Янги Galaxy А серияси турли рангларда тақдим этилган. Galaxy А56 5G ва А36 5G моделлари оч кулранг, графит ва зайтун рангларида, Galaxy А26 5G эса қора, оқ ва ялпиз рангларида мавжуд.

Galaxy А56 5G, Galaxy А36 5G, Galaxy А26 5G ва бошқа Galaxy смартфонлари ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун samsung.uz сайтига, Instagram ва Telegram саҳифаларига ташриф буюринг.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери