Франция антимонополия регулятори Appleʼни 150 млн евро жаримага тортди
Америка компанияси дастурий таъминот бозори қоидаларини бузишда айбдор деб топилди.

Фото: AP
Франциянинг Autorite de la concurrence антимонополия регулятори Американинг Apple компаниясини 150 миллион евро жаримага тортди. Регулятор баёнотида таъкидланишича, компания iOS ва iPadOS операцион тизимларига эга қурилмаларига мобил иловаларни тарқатишда устун мавқейини суиистеъмол қилган.
Қонунбузилиши 2021 йил апрелдан 2023 йил июлгача бўлган даврни қамраб олади.
Назорат органининг аниқлашича, иловаларнинг фойдаланувчи фаолиятини кузатиш имкониятларини тартибга солувчи тизим — App Tracking Transparency (ATT) механизми Apple томонидан эълон қилинган шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш мақсадига эришиш учун зарур эмас.
2021 йилда ишга туширилган ATT иловани ишлаб чиққан дастурчиларга фойдаланувчилардан ўзларининг фаоллигини кузатишга рухсат беришларини сўраш мажбуриятини юклайди.
«Ушбу механизмни жорий этиш бир нечта рухсат сўровчи ойналарнинг пайдо бўлишига олиб келган, бу эса учинчи томон иловалари ва iOSʼдан фойдаланишни жуда мураккаблаштирган», — дейилади регулятор хабарида.
Бундан ташқари, мазкур ойналар билан боғлиқ қоидалар «механизмнинг нейтраллигига путур етказган, натижада, илова ишлаб чиқувчилар ва реклама хизматлари етказиб берувчиларга иқтисодий зарар етказилган».
Apple Франция ҳукуматининг қароридан ҳафсаласи пир бўлганини билдирди, бироқ регулятор ATT механизмини ўзгартириш бўйича аниқ талаблар қўймаганини таъкидлади. Қайд этилишича, ушбу тизим фойдаланувчиларга шахсий маълумотлари устидан қўшимча назорат имкониятини беради ва истеъмолчилар, фаоллар ҳамда маълумотлар ҳимояси бўйича расмий органлар томонидан кенг қўллаб-қувватланган.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Reuters: Трампнинг махсус вакили Оқ уйга Кремлнинг позициясини етказди
Жаҳон | 01:04
-
Россияда туғилиш даражаси сўнгги 200 йилдаги энг паст кўрсаткичга тушиб кетди
Жаҳон | 00:32
-
3D-принтер ёрдамида босилган темирйўл станцияси олти соат ичида қурилди
Фан-техника | 00:20
-
Сурхондарёда судяга 1000 доллар пора таклиф қилган адвокат ушланди
Ўзбекистон | 23:16 / 11.04.2025
Мавзуга оид

21:17 / 10.04.2025
Apple Трамп тарифларини четлаб ўтиш учун Ҳиндистондан 1,5 миллион дона iPhone олиб чиқади

20:55 / 09.04.2025
Microsoft дунёнинг энг қиммат компаниясига айланди

21:50 / 07.04.2025
Apple бож жорий қилинишидан олдин АҚШга бешта самолётда iPhone келтирди

08:30 / 07.04.2025