Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қозоғистон темирйўл туташувларида ўтказиш қобилияти оширилади
Қозоғистонда қўшни давлатлар билан темирйўл кесишмаларида ўтказувчанликни ошириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
"Казинформ" халқаро ахборот агентлиги маълумотига кўра, бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Қозоғистон Транспорт вазирлигининг Темирйўл ва сув транспорти қўмитаси раиси ўринбосари Нуржан Келбуғанов маълум қилган.
"Россия билан тўққизта темирйўл кесишмасида юк ва йўловчилар оқимини оптималлаштириш бўйича икки томонлама ишлар бошланди. Хусусан, Семиглавый Мар, Орск, Илецк, Картали ва Куркамис туташувларида ўтказиш қобилияти 20 фоизга оширилади. Бу кутиш вақтини сезиларли даражада қисқартиради ва юк ташиш ҳажмини оширади", – дея Нуржан Келбуғанов сўзларидан иқтибос келтирилган мақолада.
Қайд этилишича, модернизация ишлари Ўзбекистон билан чегарада жойлашган Сариағаш чорраҳасида ҳам олиб борилган. "Бу ерда қурилган янги йўллар ўтказиш қобилиятини 12 фоизга ошириш имкониятини беради", – деб ёзган "Казинформ".
Мавзуга оид
08:30
Қайси давлатларда юқори тезликдаги темирйўллар энг ривожланган?
13:31 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазирини қабул қилди
08:30 / 16.06.2026
Алп тоғларидан денгиз тубигача: дунёдаги 7 энг узун темирйўл туннели
20:56 / 12.06.2026