Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазирини қабул қилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Қозоғистон бош вазири Олжас Бектенов билан учрашиб, икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.
Суҳбат аввалида Олжас Бектенов давлат раҳбарига Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада чуқурлаштиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Барча даражалардаги фаол мулоқот ва ўзаро алоқаларнинг юқори суръатлари мамнуният билан қайд этилди.

Томонлар товар айирбошлаш ҳажми ортиб бораётгани ҳамда яқинда қабул қилинган янги “йўл харитаси” асосида иқтисодиётнинг устувор тармоқларида қўшма кооперация лойиҳалари изчил амалга оширилаётганини таъкидлади.
Шунингдек, жорий йил июл ойида ўтказилиши режалаштирилган Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ҳамда Ақтау шаҳрида бўлиб ўтадиган ҳудудлар раҳбарларининг биринчи Кенгашига пухта тайёргарлик кўриш муҳимлиги қайд этилди.
Мавзуга оид
10:31
Қозоғистон миграция назоратини кучайтирмоқда
21:50 / 14.07.2026
Шавкат Мирзиёев Қатар амири ва халқига ҳамдардлик билдирди
20:34 / 10.07.2026
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда
17:53 / 08.07.2026