Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин баҳорги ҳарбий хизматга чақиришга оид фармонни имзолади. Армияга 160 минг киши олиб кетилади
2024 йилдан бошлаб Россиянинг янги қонунларига мувофиқ, муддатли ҳарбий хизматга 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқаролар чақирилади.
Владимир Путин баҳорги муддатли ҳарбий хизматга чақирув тўғрисидаги фармонни имзолади. Унга кўра, Россия фуқаролари 1 апрелдан 15 июлга қадар ҳарбий хизматга олиб кетилади.
Ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинган ҳужжатда қайд этилишича, армияга 160 минг киши чақирилади.
2024 йилдан бошлаб янги қонунларга мувофиқ, муддатли ҳарбий хизматга 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқаролар чақирилади.
Ўтган йил баҳорги чақирув мавсумида армияга 150 минг киши, 2023 йилда — 147 минг киши, 2022 йилда 134,5 минг киши чақирилган эди.
Муддатли ҳарбий хизматчилар сонининг кўпайиши Путиннинг Россия армияси сонини босқичма-босқич ошириш тўғрисидаги фармонлари билан боғлиқ. 2022 йил бошида Россияда миллионга яқин ҳарбий хизматчи бор эди. Кейинги уч йил давомида армиядаги штатлар сони 1,5 миллионга қадар оширилган.
Аввалроқ Украинадаги урушда ҳалок бўлган россиялик аскарларнинг сони 100 мингдан ошгани тўғрисида хабар берилганди. Хабарга кўра, энг кўп қурбонлар Бошқирдистон (4487), Татаристон (4371), Екатеринбург (3446), Кубан (3065) ва Челябинск (3005)дан бўлган.
Мавзуга оид
14:20
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
09:15 / 09.06.2026
Путин ва Нетаньяҳуга ордер берган прокурор вақтинча ишдан олинди
08:45 / 09.06.2026