Жаҳон | 08:47 / 31.03.2025
11128
3 дақиқада ўқилади

Путинга уруш керак, Трамп буни тушуниб етган кўринади — The Times

Фото: РИА Новости

Россия раҳбари Владимир Путиннинг машҳурлиги ҳар доим уруш ҳисобига ошган. Айнан уруш — унинг шахсий сиёсати учун ҳам, миллионлаб россияликлар учун ҳам сиёсий заруратга айланган, деб ёзмоқда Британиянинг The Times нашри.

Нашрда қайд этилишича, АҚШ президенти Доналд Трамп, эҳтимол, ниҳоят, шун тушуниб етган бўлиши мумкин: Путин Украина билан урушни якунлашга ҳатто яқинлашаётгани ҳам йўқ, камида ўзининг уруш бошида қўйган барча мақсадларига эришишни истайди.

Буни англаб етиш Трамп томонидан Украина олдига қўйилган мамлакатнинг табиий бойликлари устидан назоратни топшириш ва аввал берилган ҳарбий ёрдам учун 100 миллиард доллар тўлаш каби «талончиларча» талабларни ҳам тушунтириб бериши мумкин.

«Трамп энг хоҳламайдиган нарса — Путин билан уришиб қолиш. У Путинга жуда катта ҳурмат билан қарайди... Унинг учун муҳими — келишув амалга ошмаса, барча айбни президент Зеленский зиммасига юклаб қўйиш имкониятига эга бўлиш. Шунинг учун «қабул қилиб бўлмас» таклифни илгари суриш — келишув амалга ошмай қолса, барча айбни Россияга ёки Трампнинг ўзига эмас, айнан Украинага юклашни таъминлашнинг бир усули», — дейилади мақолада.

Мақолада таъкидланишича, Трамп ва Путин дунё табиий бойликларни ўз орасида тақсимлашга уринаётган мафия етакчилари сингари ҳаракат қилаётганда, Буюк Британия ҳукумати «дунё ўзгарди», деб баёнот бермоқда. Аммо у ҳозирча бу ўзгаришнинг моҳиятини англаб етгани белгиларини намоён этмаяпти.

Бу фикрга терс ўлароқ, NBC News Трамп Путиндан норози экани, АҚШ президенти Россия нефтига қўшимча бож жорий этишга тайёрлиги ҳақида хабар қилди.

«Атиги неча соат олдин президент Трамп менга қўнғироқ қилиб, у Россия президенти Путиндан норози эканини, шунингдек, Россия нефтига қўшимча бож жорий этиш билан таҳдид қилганини айтди», — дея маълум қилди телеканал бошловчиси Кристен Уэлкер.

NBC News сайтида Трампнинг қуйидаги сўзлари ҳам келтирилган. Унга кўра, мазкур норозилик Украинадаги уруш ва Путин томонидан берилган бир қатор баёнотлар билан боғлиқ:

«Агар биз Россия билан Украинадаги қон тўкилишни тўхтатиш бўйича келишувга эриша олмасак ва агар мен бунга Россия айбдор деб ҳисобласам — ҳар ҳолда, бундай бўлиб чиқмаслиги ҳам мумкин, лекин агар мен шундай деб ҳисобласам — мен Россиядан келадиган бутун нефтга иккинчи даражали божлар жорий этаман», — деган Трамп.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти