Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева ЮНEСКО Бош конференцияси Самарқандда ўтказилишини олқишлади
Бу биз учун катта шараф ва масъулиятдир, негаки сўнгги 40 йил давомида ушбу конференция Париждан бошқа ерда ўтказилмаган, деди у.
Париждаги ЮНЕСКО бош қароргоҳида Ўзбекистон ҳукумати ва ЮНEСКО ўртасидаги келишув имзоланишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Самарқанд энди расман Бош конференциянинг 43-сессияси ўтказиладиган жой сифатида белгиланди. Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева буни олқишлади.
«Бу биз учун катта шараф ва масъулиятдир, негаки сўнгги 40 йил давомида ушбу конференция Париждан бошқа ерда ўтказилмаган. Бу ижодий индустриянинг машаққатли меҳнати, халқ дипломатияси ва энг юқори даражадаги келишувлар самарасидир. Бу – жаҳон ҳамжамиятининг мамлакатимиз очиқлиги, ўзига хос анъаналари ва маданий мероси, бой тарихи, мусиқаси, адабиётига катта қизиқиш билан қараётганидан далолат», деб ёзди Саида Мирзиёева.

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон маданият ва санъат воситасида мамлакатни халқаро майдонда тарғиб этмоқда, дунё аҳлига янада яқинлаштирмоқда.
«Бу алоқалар бевосита иқтисодий натижаларга уланиб, қўшма лойиҳалар ва умумий ғояларга айланмоқда. Хуш келибсан, ЮНEСКО! Самарқандда учрашгунча!» деб ёзди Саида Мирзиёева.
Мавзуга оид
21:24 / 17.06.2026
Ўзбекистон инвестициявий салоҳиятини изчил ошириб бормоқда - Саида Мирзиёева
17:21 / 17.06.2026
Саида Мирзиёева Михаил Мишустин билан иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди
09:16 / 17.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ Эксимбанки ва DFC раҳбарлари билан музокара ўтказди
20:58 / 16.06.2026