Porsche концерни танк ишлаб чиқаришни бошлаши мумкин
Германия автомобилсозлик компанияси оғир иқтисодий аҳволда. Шу боис концерн мудофаа саноатига қизиқиш билдирмоқда.

Фото: Wikipedia
Германиянинг Porsche автомобилсозлик компанияси кўп миллиардлик йўқотишлари сабаб янги бизнес йўналишларни кўриб чиқмоқда, улардан бири мудофаа саноати бўлиши мумкин. Бу ҳақда Europäische Sicherheit & Technik мудофаа технологияларига оид журналдаги мақолада сўз боради.
Концерн 2024 йилда 20 миллиард евро зарар кўрган, шу боис Porsche раҳбарияти қатъий тежамкорлик чоралари ва янги бизнес йўналишларини изламоқда. Улар орасида компаниянинг қурол бозорига кириши ҳам муҳокама қилиняпти.
Нашрнинг қайд этишича, Porsche — Германия Мудофаа вазирлиги билан ишлашда тажрибага эга. 1958 йилдан 1965 йилга қадар компания бош пудратчи сифатида бундесвер учун «тип 814» номи остида танк ишлаб чиқарган. Кейинчалик ушбу ишланмалар Leopard танкларининг биринчи авлоди асосини ташкил этган.
Бундан ташқари, 2024 йилда Porsche дронларни ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Quantum Systems стартапига инвестиция киритган эди.
Маълумотларга кўра, Porsche мудофаа лойиҳаларига 2 миллиард еврогача сармоя йўналтириши мумкин.
Ўз навбатидаги Porsche SE ҳолдинг вакили Кристоф Цемелка компания мудофаа саноатига эътибор қаратиши мумкинлигини рад этди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Савдо урушлари: Трампнинг мақсади нима?
Жаҳон | 19:21 / 09.04.2025
10 кунда 5 ҳолат: Тошкентда лифтда қамалиб қолиш кўпаймоқда
Жамият | 18:07 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин президент экан ҳарбий жиноятлар учун сиртдан суд қилинмайди — Euronews
Жаҳон | 05:20
-
Стив Уиткофф Эроннинг юқори мартабали вакиллари билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказади
Жаҳон | 00:11
-
Хитой Трампнинг божларига жавобан Ҳолливуд филмлари импортини қисқартиради
Жаҳон | 23:36 / 10.04.2025
-
Билл Гейтс фарзандларига миллиардлаб доллар мерос қолдирмаслигини маълум қилди
Жаҳон | 23:29 / 10.04.2025
Мавзуга оид

14:06 / 26.10.2024
Porsche қимматбаҳо қаҳва машинаси ва қаҳва майдалагични тақдим этди

19:21 / 27.02.2024
Porsche билан ҳамкорликдаги 2699 евролик букламафон ва AIʼга интеграциялашган Magic 6 Pro — Honorʼдан янги гаджетлар

15:41 / 11.05.2023
“Иккитаси бирда”: Bentley’дан Porsche’гача — йўлтанламас спорткарлар (фотожамланма)

20:42 / 01.05.2022