Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда шўрвадан кемирувчи чиққани туфайли салкам 2 мингта ресторан вақтинча ёпилди
Кемирувчи билан боғлиқ ҳодиса Sukiya ресторанларининг бирида юз берган. Натижада, ресторанлар тармоғининг акциялари қиймати тушиб кетди.
Япониянинг Sukiya ресторанлар тармоғи мижозлар шўрвасидан кемирувчи чиққанидан кейин барча овқатланиш масканлари фаолиятини тўхтатиб қўйди, деб хабар беради NHK.
Ҳодиса 21 январ куни содир бўлган. Бироқ компания бу ҳақда фақат ўлик кемирувчи ҳақидаги видео ижтимоий тармоқларда тарқалгач, орадан 2 ой ўтиб хабар берган. 28 март куни Токиодаги ресторанда амалга оширилган буюртмадан эса суварак топилган. Мазкур хабарлар фонида ресторанлар тармоғини бошқарувчи Zensho Holdings қимматли қоғозлари қиймати тушиб кетди.
Шундан кейин Sukiya таркибига кирувчи 1900 тага яқин ресторан фаолияти 31 мартдан 4 апрелга қадар тўхтатиб қўйилди. Бунда фақат савдо марказларида жойлашган нуқталар ёпилмади.
Sukiya мол гўшти, гуруч ва пиёздан тайёрланадиган япон таоми — гюдонни тайёрлашга ихтисослашган. Компания 4 апрелдан аксарият овқатланиш шохобчалари фаолиятини қайта бошлашини маълум қилди, бироқ улар энди кун-у тун ишламайди: ресторанлар «интенсив тозалашлар» учун бир соатга ёпилади.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026