Зеленский Россияни тўлиқ оташкесимга мажбурлаш йўлини тушунтирди
Россия Украина билан қўшимча шартларсиз тўлиқ оташкесимга рози бўлиши мумкин. Аммо бунга Америка Қўшма Штатларининг босими орқали эришиш мумкин, деди Зеленский.

Фото: espreso.tv
Украина президенти Володимир Зеленскийнинг Днепропетровск области ишбилармонлари билан учрашув чоғида баёнотини Президенти офиси матбуот хизмати келтирмоқда:
«Украина тўлиқ ва шартсиз оташкесимга тайёр эканини кўрсатди – буни ҳамма таъкидлаяпти. Биз ҳеч қандай шарт қўймаяпмиз ва россияликлар ҳам ҳеч қандай шарт қўйиш ҳуқуқига эга эмас», – деди Украина раҳбари.
Зеленскийнинг таъкидлашича, Украина оташкесим эвазига Россияга нисбатан санкцияларни бекор қилишга қарши. Бу позицияни Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳам қўллаб-қувватлаяпти.
Украина президентининг сўзларига кўра, Россия оташкесимдан «бўйин товламоқда», чунки фронтда муайян натижаларга эришмоқчи. Буни душманнинг Суми, Харкив ва Запорижжя йўналишларида ҳужум режалари исботлаб турибди. Аммо душман ўз режаларини амалга ошира олмади.
«Менимча, америкаликларнинг кучайтирилган босими ва улар билан олиб бориладиган мулоқот барибир оташкесимга олиб келади», – дея хулоса қилди Украина президенти.
Сўнгги янгиликлар
-
Самарқандда ҳайдовчи 25 нафар болани Damas'га миндириб кетаётгани аниқланди
Жамият | 10:47
-
Германиянинг АҚШга экспорти янги тарифлар туфайли 15 фоизга қисқаради
Жаҳон | 10:40
-
Ким Чен Ин Шимолий Кореяда илк компютер ўйинлари клубини очиб берди
Жаҳон | 10:16
-
Украина дронлар ишлаб чиқаришини максимал даражада оширмоқда — Зеленский
Жаҳон | 09:30
Мавзуга оид

09:30
Украина дронлар ишлаб чиқаришини максимал даражада оширмоқда — Зеленский

10:47 / 07.04.2025
Президент яна бир бор Украина, Яқин Шарқ ва Афғонистон масаласига эътибор қаратди

08:40 / 07.04.2025
Зеленский: Ҳужумлар кўпайганини ҳисобга олсак, Россияга босим етарли эмас

17:59 / 06.04.2025