Сўнгги 5 йилда нархи энг кам пастлаган ликвид автомобиллар саналди
Автомобил танлашда кўпинча аҳамият берилиши лозим бўлган параметрлардан бири — унинг ликвидлиги. Айрим машиналар йиллар ўтиши билан тезда ўз нархини йўқота бошласа, бошқалари, аксинча, ҳайдалганидан кейин ҳам ўз қийматини яхши сақлаб қолади.

Фото: newsroom.porsche.com
Американинг iSeeCars сайти бозордаги энг ликвид автомобилларни аниқлади.
Тадқиқот доирасида 5 йилликдан катта бўлмаган 800 мингдан ортиқ ҳайдалган автомобил эълонлари таҳлил қилинди ва улар қай даражада арзонлашгани ўрганилди.
Бу борада ўртача кўрсаткич 45,6 фоизни ташкил қилди — бу эса COVID-19 пандемияси сабаб машиналар кескин қимматлашган даврдан кейин бозор аста-секин ўша даражага қайтаётганини англатади. Солиштириш учун: 2019 йилда 5 йил ҳайдалган машиналар орасида ўртача нарх йўқотиш 49,6 фоизни, 2023 йилда эса 38,8 фоизни ташкил этган эди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, энг тез арзонлашадиган машиналар — электромобиллар. Улар 5 йилда ўртача 58,8 фоизга арзонлашади. Аксинча, гибрид автомобиллар ўз қийматини яхши сақлайди — уларда бу кўрсаткич 40,7 фоиз атрофида.
Тадқиқотда аниқланишича, энг ликвид машиналар — спорткарлар ва Toyota моделларидир. Рейтингнинг энг юқори ўринларини ҳам айнан улар эгаллади. Қиймат йўқотиши бўйича энг яхши кўрсаткич Porsche 911 (19,5 фоиз) ва Porsche 718 Cayman (21,8 фоиз) га тўғри келган.
Энг ликвид замонавий автомобиллар эса қуйидагилар:
· Porsche 911 — 5 йилда 19,5 фоиз қиймат йўқотган, 24 минг 428 доллар.
· Porsche 718 Cayman — 21,8 фоиз ($15 581)
· Toyota Tacoma — 26 фоиз ($8 217)
· Chevrolet Corvette — 27,2 фоиз ($18 557)
· Honda Civic — 28 фоиз ($6 987)
· Chevrolet Camaro — 28 фоиз ($8 653)
· Toyota Tundra — 29,1 фоиз ($11 659)
· Ford Mustang — 29,2 фоиз ($9 325)
· Porsche 718 Boxster — 29,6 фоиз ($22 155)
· Toyota Corolla Hatchback — 30,1 фоиз ($7 156)
· Subaru BRZ — 30,2 фоиз ($9 424)
· Toyota RAV4 — 30,9% ($9 233)
· Toyota 4Runner — 31,3 фоиз ($12 753)
· Toyota Corolla Sedan — 31,4% ($7 004)
· Subaru Crosstrek — 33 фоиз ($8 511)
Тавсия этамиз
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Камералар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайдиган бўлди
Ўзбекистон | 16:46 / 16.05.2025
14 йиллик қамоқдан президентликкача. Хосе Мухика ким эди?
Жаҳон | 16:05 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Кристал Пэлас» «Ман Сити»ни мағлуб этиб, Англия Кубогини қўлга киритди
Спорт | 23:01 / 17.05.2025
-
Исроил Ғазода янги, кенг кўламли ҳарбий операцияни бошлади
Жаҳон | 22:36 / 17.05.2025
-
Шифокор чангли ҳавода амал қилиш керак бўлган тавсияларни берди
Жамият | 22:23 / 17.05.2025
-
Кучли шамол Тошкент шаҳри ва вилоятида ўн минглаб истеъмолчиларни «светсиз» қолдирди
Жамият | 22:06 / 17.05.2025
Мавзуга оид

20:40 / 12.05.2025
Ўзбекистонга автомобил импорти 3 баробарга қулади

09:32 / 09.05.2025
ЕИ АҚШга автомобиллар ва самолётларга божлар билан таҳдид қилмоқда

15:29 / 02.05.2025
Президент Хоразмда арзон автомобил ишлаб чиқариш бошланишини айтди

11:55 / 26.04.2025