Трамп Хитойга ултиматум қўйди
АҚШ президенти Доналд Трамп Хитой томонидан АҚШ божларига жавоб сифатида қабул қилинган сўнгги тариф чоралари бекор қилинмаса, Хитойга нисбатан қўшимча 50 фоизлик божлар жорий этилишини маълум қилди.

Фото: Reuters
Бу ҳақда Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида ёзган.
Америка президенти Хитойнинг АҚШ товарларига нисбатан 34 фоизлик миқдорида божлар жорий қилиш қароридан қаттиқ норози бўлганини билдирди.
У АҚШ шундай чораларга «илгари белгиланган божларга қўшимча равишда янги, анча юқори божлар» билан жавоб қайтарашини аввалдан айтганини эслатди.
«Агар Хитой ўзининг 34 фоизлик тариф оширишини, бу давом этиб келаётган савдо суистеъмолларидан ташқарига ўтган чорасини, эртага — 2025 йил 8 апрелгача бекор қилмаса, Америка Қўшма Штатлари 9 апрелдан бошлаб Хитойга нисбатан 50 фоизлик қўшимча божлар жорий этади», — деб ёзган Трамп.
Шунингдек, у: «Хитой томонидан биз билан учрашув сўровлари бўйича олиб борилаётган барча музокаралар тўхтатилади», деб қўшимча қилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Доналд Трамп Хитойдан АҚШга бўладиган барча импортга 54 фоиз миқдорида божлар жорий этилишини эълон қилганди — бу хорижий давлатлар орасида энг юқори кўрсаткичдир.
АҚШ президенти Доналд Трамп савдо божлари туфайли фонд бозорида юз берган пасайишларни изоҳлади. Унинг сўзларига кўра, унинг нияти бозорларни қулатиш бўлмаган, бироқ иқтисодий мувозанатни тиклаш учун айрим чораларга зарурият бўлган.
Трамп 6 апрель куни ўз самолёти саҳнида интервю бера туриб, киритилаётган божларни Хитой билан савдо дефицитини бартараф этиш воситаси сифатида тарғиб қилди. Унга кўра, АҚШ ҳар йили юз миллиардлаб доллар йўқотмоқда, токи Пекин профицитни йўқотмас экан, музокаралардан манфаат бўлмайди.
Қайд этиш жоизки, агар Трамп яна қўшимча божлар жорий этса, Хитой маҳсулотларига қўлланадиган божлар миқдори 104 фоизга ошади.
Тавсия этамиз
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сеулда эркак пестицид пуркагич ёрдамида 21 қаватли бинога ўт қўйди
Жаҳон | 18:42
-
“Фуқароларга зарар келтирмоқда” – Наманган шаҳар ҳокими вилоят ЙҲХБдан ноқонуний радарларни олиб ташлашни сўради
Ўзбекистон | 18:38
-
Британия артиллерия снарядлари ва гексоген ишлаб чиқаришни кескин оширади
Жаҳон | 18:29
-
Салвадор президенти венесуэлалик ноқонуний мигрантларни «сиёсий маҳбуслар»га алмашмоқчи
Жаҳон | 17:35
Мавзуга оид

12:43
Трамп: "Умид қиламанки, Россия ва Украина шу ҳафта келишувга эришади"

12:27
Асирларни озод қилишга тайёр ҲАМАС, Судандаги жим геноцид ва Трамп депортациясини тўхтатган суд — кун дайжести

09:43
Хитой ўз манфаатларини бузадиган давлатларни қатъий огоҳлантирди

08:36