Япония ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун меҳнат бозорини очмоқда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ва “Shimizu Corporation” компанияси ўртасида имзоланган меморандум асосида ўзбекистонлик ҳайдовчилар Японияда иш билан таъминланиши мумкин бўлади.

Фото: Миграция агентлиги
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ва Япониянинг “Shimizu Corporation” компанияси ўртасидаги музокаралар натижасида юртдошларимизни Японияда ишга жойлаштириш имкониятлари кенгаймоқда.
“Shimizu Corporation” — 1804 йилда ташкил этилган, Япониянинг энг йирик ва машҳур қурилиш компанияларидан бири ҳисобланади. Корхона қурилиш, архитектура, муҳандислик ва лойиҳалаштириш соҳаларида фаолият юритади. Унинг йиллик молиявий айланмаси 15 миллиард АҚШ долларини ташкил қилади.
Айни пайтда компания таркибида 150 нафар ўзбекистонлик мутахассислар вақтинча меҳнат фаолиятини амалга оширмоқда. Улар асосан қурилиш ва ишлаб чиқариш соҳаларида фаолият юритмоқда.
Томонлар ўртасида ўтказилган учрашувда Япониянинг турли ҳудудлари бўйлаб ўзбекистонликларни ишга қабул қилиш лойиҳасини кенгайтириш, ҳайдовчилик соҳасида ҳам фуқароларимизни ишга қабул қилиш масаласи муҳокама қилинди. Шунингдек, мазкур йўналишдаги ҳамкорликни расмийлаштирувчи меморандум имзоланди.
Ушбу келишув Японияда ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун меҳнат бозори эшикларини очаётгани ва келгусида иш ўринлари сони кўпайтирилиши режалаштирилаётганини англатади. Меморандумда Япониянинг барча ҳудудларида қурилиш, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш каби бир қатор соҳаларда ҳамкорлик кўзда тутилган.
Мавзуга оид

22:43 / 15.04.2025
Япония аҳолиси ярим миллион кишига қисқарди

16:34 / 15.04.2025
Миграция агентлигининг фирибгарлик ва жиноий даромадларни легаллаштиришда айбланган собиқ раҳбари оқланди

00:20 / 12.04.2025
3D-принтер ёрдамида босилган темирйўл станцияси олти соат ичида қурилди

23:08 / 11.04.2025