Apple Индонезияда смартфон сотишга рухсат олди
Компания мамлакатга 1 миллиард доллар киритди, энди iPhone 16 смартфонларини сотиши мумкин.

Фото: Dhiraj Singh/Bloomberg
Apple компанияси Индонезия ҳукумати iPhone 16 смартфонларини сотишга қўйилган тақиқни олиб ташлаганини маълум қилди. Бу ҳақда 9to5mac хабар берди.
Тақиқ 2024 йил октябрь ойида Apple инвестиция мажбуриятларини бажармагани учун жорий қилинган эди.
Apple ишлаб чиқувчилар академиясига 109 миллион доллар ва маҳаллий ишлаб чиқаришга 10 миллион доллар сармоя киритди, бироқ расмийлар бу ҳаракатларни етарли эмас деб ҳисоблади. Бунга жавобан Apple маҳаллий ишлаб чиқариш харажатларини 100 миллион долларга оширишни таклиф қилди, бироқ ҳукумат 1 миллиард доллар сармоя киритишни талаб қилди.
Тақиқ қўйилгандан сўнг, 283 миллиондан ортиқ аҳолига эга Индонезияга атиги 9 мингта iPhone 16 етказилди. Бу эса катта бозордан қуруқ қолган Apple компаниясига таъсир кўрсатди.
Тақиқнинг олиб ташланиши Apple компаниясига ўз маҳсулотларини мамлакатда қонуний сотишни қайта бошлаш имконини беради.
Мавзуга оид

15:01 / 16.04.2025
Индонезия мамлакатда Россия ҳарбий базаси бўлишини рад этди

16:14 / 11.04.2025
Наманганда ЙПХ ходимлари ноқонуний олиб кетилаётган 360 та iPhone’ни “қўлга олди”

21:17 / 10.04.2025
Apple Трамп тарифларини четлаб ўтиш учун Ҳиндистондан 1,5 миллион дона iPhone олиб чиқади

20:55 / 09.04.2025