NYT: Маск департаменти АҚШ бюджети харажатларини қисқартиришдаги ўз муваффақиятини ошириб кўрсатмоқда
Трампнинг сайловолди кампанияси давомида Илон Маск бюджет харажатларини триллионлаб долларга қисқартиришни ваъда қилганди. Аммо энди у харажатларни 150 млрд доллар камайтириш ҳақида гапирмоқда.

Фото: The New York Times
Бизнесмен Илон Маск раҳбарлик қилаётган Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) АҚШ бюджети харажатларини қисқартириш бўйича олиб бораётган фаолиятидаги муваффақиятларини бўрттириб кўрсатмоқда. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.
Сайловолди кампанияси давомида Доналд Трампни қўллаб-қувватлаган Илон Маск АҚШнинг 7 триллион долларлик федерал бюджетини 2 триллион долларга қисқартиришга ваъда берган эди. Трамп президент сифатида сайланиб, DOGE иш бошлагач, Маск ўз мақсадини айнан икки баравар камайтирди — жорий молиявий йил охири, яъни 30 сентябргача бюджет харажатларини қисқартиришга эришишини ваъда қилди.
Бироқ 10 апрел куни Вазирлар маҳкамаси йиғилишида Маск янада камтарроқ режалари ҳақида гапириб, шу муддат ичида давлат харажатларини атиги 150 миллиард долларга камайтиришни мақсад қилганини айтди. NYT’нинг қайд этишича, бу рақам DOGE дастлаб қўйган триллион долларлик мақсадидан 85 фоизга кам.
Нашр журналистлари департамент маълумотлари, жумладан, идора фаолияти ҳақида ҳисобот бериладиган онлайн реестрни ўрганиб чиқиб, ҳатто 150 миллиард долларлик иқтисод ҳам ортиқча кўрсатилганини аниқлади. Ҳисоботларда кўплаб хато ва ноаниқликлар мавжудлиги маълум қилинди.
«Ҳатто ушбу рақамлар ҳам ҳаддан ташқари катта бўлиши мумкин. Бу Маск бошқарувидаги департамент ўз ютуқларини ошириб кўрсатаётгани, ҳисоботларга миллиардлаб долларлик хатоликларни киритаётгани, кейинги молиявий йилда юз бермайдиган харажатларни ҳисобга олаётгани ва умуман содир бўлмаслиги мумкин бўлган харажатлар ҳақида тахминлар қилаётгани билан боғлиқ», — деб ёзади NYT.
Мисол тариқасида нашр DOGE томонидан ҳисоботда тилга олинган ҳеч қачон имзоланмаган шартнома ҳақида ёзган. Бу масалада ҳукумат фақат таклифларни йиғишни сўраган, аммо етказиб берувчи бўйича ҳам, нарх бўйича ҳам якуний қарор қабул қилмаган. Шунга қарамай, Маск департаменти бу ноаниқликни инкор этиб, бекор қилинган шартномадан ўз ҳисобига 318 миллион доллар «тежаб қолинган», дея қўшиб қўйган.
Аввалроқ федерал бюджет харажатлари Илон Маск ҳамда у раҳбарлик қилаётган Ҳукумат самарадорлиги департаменти фаолиятига қарамай ошиб бораётгани тўғрисида хабар берилганди. Маск ва Трамп DOGE «бюрократияни йўқ қилиши»ни ваъда қилган. Ушбу департамент Америка ҳукумати фаолиятининг самарадорлигини ошириши ва бир ярим йилдан кейин тугатилиши керак.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исроил армияси Эрон ҳарбий ва ядровий объектларига кенг кўламли ҳужум бошлади — Тафсилотлар
Жаҳон | 08:25
-
Ота меҳри. Ногирон боланинг қаҳрамон отаси ҳақида
Жамият | 07:48
-
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди
Жаҳон | 23:40 / 12.06.2025
-
Глобал қочқинлар сони 2011 йилдан бери биринчи марта камайди – БМТ
Жаҳон | 23:02 / 12.06.2025
Мавзуга оид

17:26 / 11.06.2025
Маск Трамп ҳақидаги айрим постлари учун узр сўради

18:40 / 09.06.2025
Трамп агар Маск демократлар томонига ўтса, уни жазолашга ваъда берди

15:04 / 09.06.2025
Маскнинг отаси Москвада: Илон хатога йўл қўйди

14:55 / 08.06.2025