Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
IWTC 2025: UZTELECOM рақамли трансформация ютуқларини намойиш этмоқда
2025 йилнинг 14-15 апрель кунлари Тошкентда рақамли технологиялар соҳасидаги йилнинг энг муҳим тадбирларидан бири – Халқаро улгуржи телекоммуникация конгресси (IWTC) бўлиб ўтмоқда. Ўнлаб мамлакатлардан телекоммуникация бозорининг етакчи вакиллари иштирок этаётган Конгресс иккинчи бор Ўзбекистонда ўтказилмоқда ва уни ташкил этишда яна мамлакатнинг йирик оператори ҳамда Ўзбекистондаги рақамли ўзгаришлар ҳаракатлантирувчиси бўлган UZTELECOM асосий вазифани бажармоқда.

Фото: Uztelecom
UZTELECOM учун IWTC шунчаки нуфузли тадбир эмас. Бу Компания ўзининг кенг қамровли стратегиясини тасдиқлаш, халқаро ҳамжамиятга технологик ечимларни намойиш этиш ва соҳанинг минтақавий дастурини шакллантириш учун муҳим платформа ҳисобланади.
Компания нафақат IWTC’нинг асосий ҳамкори ва ташкилотчиси, балки барча муҳокамалар, панел сессиялари ва B2B учрашувларининг фаол иштирокчиси сифатида қатнашмоқда. Конгресснинг диққат маркази UZTELECOM’нинг барқарор ўсиши ва у етакчилик кўрсатаётган йўналишлар – инновацион хизматлар, рақамли инфратузилмани ривожлантириш ва киберхавфсизлик масалаларига қаратилган.
Конгресс дастурида МДҲ давлатлари алоқа маъмуриятларининг электр ва почта алоқаси соҳасидаги ҳамкорлигини мувофиқлаштирувчи халқаро ташкилот – Алоқа соҳасидаги минтақавий ҳамдўстлик (ASMH) мажлиси алоҳида ўрин эгаллайди. UZTELECOM ASMH’нинг фаолиятида фаол иштирок этиб, рақамли инфратузилмани ривожлантириш ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган стратегик ташаббусларни муҳокама қилиш ва амалга оширишга ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Компания аввалроқ ҳам бир қатор нуфузли мукофотларга сазовор бўлган бўлиб, бу унинг муваффақиятли фаолияти ва телекоммуникация соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссасини тасдиқлайди: “GCCM Берлин 2022”да Компания "МДҲнинг энг тез ривожланаётган минтақавий оператори" деб тан олинган, 2023 йилда эса "2023 йилда МДҲ мамлакатлари ичида энг яхши ривожланаётган минтақавий оператор" мукофотига эга бўлган. Бундай эътирофлар рақамли ўзгаришлар, ҳамкорликларни мустаҳкамлаш ва янги бозорларга кириб бориш бўйича тизимли ишлар натижаси ҳисобланади.
– UZTELECOM телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва хизматлар сифатини яхшилаш орқали рақамли трансформация стратегиясини амалга оширмоқда. Компания 2024 йилда 70 минг километрдан ортиқ оптик толали алоқа линияларини қуриб, аҳоли пунктларининг 96 фоизини қамраб олди. Шунингдек, вилоят марказларида 5G технологияси жорий этилди, бу эса Ўзбекистонни МДҲда биринчи бўлиб тўлиқ 5G қамровига эга бўлган мамлакатга айлантирди. IWTC 2025’да иштирок этиш Компаниянинг ютуқларини намойиш этиш, ҳамкорликларни мустаҳкамлаш ва жаҳон операторлари билан тажриба алмашиш имконини беради, – деди “Ўзбектелеком” АК бошқаруви раисининг тижорат масалалари бўйича ўринбосари Жавлон Исломов.
IWTC 2025’да иштирок этиш UZTELECOM’нинг минтақада телекоммуникация соҳасида етакчи сифатидаги ўрнини мустаҳкамлашда яна бир қадам ҳисобланади. Компания технологияларни фаол равишда ривожлантириб, жаҳон тенденциялари билан ҳамнафас тарзда олға интилмоқда.
Қўшимча маълумотлар учун: Telegram | Instagram | Web sahifa | Telegram Бот
MyUztelecom мобил иловаси: AppStore | GooglePlay
Техник қўллаб-қувватлаш маркази | Call - марказ: 1099
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп ваъда қилган Patriot тизимларидан биринчиси Украинага етиб келди
Жаҳон | 19:40
-
«Йўқ, бу бино беш йил аввал қурилган» — АҚШ Марказий банки раҳбари Трампни «тузатди»
Жаҳон | 19:39
-
Касб эгаллаш учун интернет орқали бепул видеодарслар йўлга қўйилади
Ўзбекистон | 19:31
-
“КАМАЗ” савдодаги пасайиш сабаб 4 кунлик иш ҳафтасига ўтмоқда
Бизнес | 19:23
Мавзуга оид

10:59
Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси

11:00 / 05.06.2025
UZTELECOM «Muruvvat» тарифини тақдим этади: эътибор ва ғамхўрлик билан яратилган тариф

15:00 / 27.05.2025
UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернет тармоғини ишга туширди

15:00 / 02.05.2025