Жаҳон | 08:57 / 14.04.2025
17684
2 дақиқада ўқилади

Тожикистонда учинчи зилзила юз берди

Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, Тожикистондаги такрорий зилзила кучи 4,5 баллни ташкил қилган.

Фото: Sputnik / Амир Исаев

Тожикистонда 14 апрел, душанбага ўтар кечаси 4,5 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази сайтида хабар берилди.

Қайд этилишича, ерости силкинишлари UTC бўйича 0:44 (Тошкент вақти билан 5:44) да Рашт шаҳридан 23 км узоқликда қайд этилган. Зилзила эпицентри 5 километр чуқурликда жойлашган. Хабар эълон қилинаётган вақтда эҳтимолий қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.

Бир кун аввал, 13 апрелда Тожикистонда икки марта зилзила қайд этилган эди. Уларнинг эпицентрлари Рашт тумани маркази яқинида, мамлакат пойтахти Душанбедан 180 км шарқда жойлашган.

АҚШ Геология хизмати маълумотларига кўра, кун давомида биринчи зилзила маҳаллий вақт билан соат 09:24 да содир бўлган. Унинг магнитудаси 5,8 ни ташкил этди. У қўшни Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди, Тошкентда 2 балли ерости силкинишлари кузатилди.

Кун давомида иккинчи зилзила маҳаллий вақт билан соат 12:14 да содир бўлди. EMSC мутахассислари зилзила магнитудасини 4,2 га баҳолади. Зилзила эпицентри Рашт шаҳридан 40 км шарқда жойлашган.

13 апрел куни РИА «Новости» Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси қўмитасининг инқирозни бошқариш марказига таяниб, ер силкиниши оқибатида уч ёшли бола ҳалок бўлганини хабар қилди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Халқ банкида “Лидер аёллар” дастури доирасида халқаро семинар-тренинглар ўтказилди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан